Мунтасир Исмоил ибн Нуҳ Абу Иброҳим (? — 1005)[1] — Сомонийлар сулоласи вакили. Сулоланинг охирги ҳукмдори. Абдулмалик ибн Нуҳнинг (999—1000) биродари.

Мунтасир Исмоил
Сомонийлар давлати амири
Салтанат 1000—1004
Ўтмишдоши
Давомчиси Сулола тугайди
Вафоти 1005-йил
Дйнастй Сомонийлар
Отаси Нуҳ ИИ
Дини Аҳл ас-Сунна вал-Жамоа
Мунтасир Исмоил

Мунтасир Исмоил ХИ аср бошларида Мовароуннаҳр қорахонийлар томонидан эгаллаб олингандан сўнг уларга қарши кураш олиб борган. 1000-йил иликхонлардан Наср Исмоил билан Абдулмаликни тутиб Ўзганда зиндонга ташлаган. Исмоил бир хотин қиёфасида зиндондан қочиб, Бухорода яшириниб юрган, Хоразмга бориб Сомонийларнинг қолган-қутган аскарларини тўплаб ўзига "Мунтасир" ("Ғолиб") деган унвон олган ва салтанатни тиклаш учун кураш бошлаган. Мунтасир Сомонийлар давлати тарафдорларидан қўшин тўплаб, Бухорога кўчиб ўтади, қорахонийлар ҳокимини қувиб чиқаради ва шаҳарни эгаллайди. Мағлубиятга учраган қорахонийлар қўшинининг қолган қўшини Самарқанддан паноҳ топади. Қорахонийлар хонининг укаси, ўша пайтда Самарқанд ҳукмдори бўлган Жафартегин Самарқанд ва Бухоро бирлашган қўшинларини бошқарган ҳолда Мунтасирни кутиб олишга чиқади, аммо жангда оғир мағлубиятга учрайди ва кўп сонли қўшин билан асирга олинади.

1003-йилда Исмоил Мовароуннаҳрга қайтиб, Зарафшон дарёси водийсида ўғуз туркларига ёрдам сўраб мурожаат қилади ва ёрдам олади. Улар биргаликда ҳатто қорахонийлар ҳукмдори Абу-л-Ҳасан Наср И қатнашган бир қанча жангларда ҳам қорахонийларни мағлубиятга учратишади. Аммо турли сабабларга кўра Исмоил ўз давлатини тиклашда ўғузларга умид қилолмаслигини ҳис қилиб, Хуросонга қайтиб келади.

Аввалига воқеалар Мунтасир учун ниҳоятда ижобий кечади. НасраИлек қўшинларини мағлуб этиб, қорахонийларнинг 18 нафар саркардасини асирга олди. Бироқ орадан кўп ўтмай Мунтасир ҳарбий ўлжаларни тақсимлаш чоғида ўз саркардалари билан келишмовчилик юзага келади. Ҳарбий бошлиқлар қорахонийлар билан тил бириктириб, унга хиёнат қилишидан қўрқиб, Мовароуннаҳр аҳолиси орасида ҳеч қандай таянчга эга бўлмаган Мунтасир бошқа иттифоқчилар қидиришга қарор қилади. 1003-йил кузининг охирларида 700 пиёда ва отлиқ аскарлари билан Абиверд ёки Нисода қароргоҳ қуриш ниятида Амударёдан кечиб ўтади, лекин бу ерда Хоразмшоҳнинг ҳарбий отряди билан тўқнаш келади ва мағлубиятга учрайди[2].

1000-йил Хуросон, Ғазна, Нишопур тарафида Иликхон, Қобус ва Маҳмуд Ғазнавийга қарши жанг қилган. Ғазна аҳолисининг ёрдами билан Иликхонни 2 бор мағлубиятга учратган бўлсада, ана шу Ғазна аҳолисининг хиёнати туфайли 1005-йилда Маҳмуд Ғазнавийдан енгилган ва қатл этилган[3].

Баъзи манбаларда вафоти бошқача кўрсатилган. Мунтасир Сомонийлар давлатини тиклаш ғоясидан ҳеч қачон воз кечмаган. Тезда янги қўшин тўплаб, тўртинчи марта Мовароуннаҳрга кўчиб ўтади. Бироқ бу сафар ҳам у лашкарбошиларининг хиёнати туфайли мағлубиятга учрайди. 1005-йил бошида Мунтасир кўчманчи қабила бошлиқларидан бири томонидан ўлдирилган. Мунтасир Сомонийлар сулоласининг Мовароуннаҳрда ўз ҳокимиятини тиклаш учун тинимсиз курашган ягона вакили бўлган[4].

Мунтасир Исмоилнинг қабри устида 1005-йил мақбара қурилган бўлиб, у ҳозир Аламбардор мақбараси номи билан машҳурдир. Мақбара Туркманистоннинг Астонбоб қишлоғида жойлашган[5].

Сомонийлар сулоласи

Аҳмад И (819 - 864)

Бухоро Амирлари
Носир И (864 - 879)
Исмоил (879 - 888)
Носир И (888 - 892)

Моверауннаҳр ҳукмдорлари
Носир И (875 - 888)
Исмоил (888 - 907)
Аҳмад ИИ (907 - 914)
Носир ИИ (914 - 943)
Нуҳ И (943 - 954/5)
Абдулмалик И (954/5 - 961/2)
Носир ИИИ (961/2)
Мансур И (961/2 - 976/7)
Нуҳ ИИ (976/7 - 997)
Мансур ИИ (997 - 999)
Абдулмалик ИИ (999)
Исмаил ИИ (999 - 1004/5)

Манбалар

  1. ↑ Минҳаж-и-Сираж Табақат-и Насири, 107-бет, Лаҳоре Сангмил Публиcатионс 2004
  2. ↑ Таджики. Древнейшая, древняя и средневековая история. Б. Г. Гафуров.
  3. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  4. ↑ Таджики. Древнейшая, древняя и средневековая история. Б. Г. Гафуров.
  5. ↑ Муллоджонов С. // Култ святих в Хорасане и Мавераннахре в Х—ХИ вв.