Муқаллид (араб. — тақлидчи) — ўзбек анъанавий театрининг жанри; шу жанр ижрочиси. Мшаклидаги томошаларда қуш ва ҳайвонларга тақлид қилинган, ҳаётдаги баъзи кишилар хулқатвори, қизиқ воқеалар кулгили тарзда акс эттирилган. М. 3 хил: ҳажвий М.лар ("Хум ўғриси", "Қиморбозлар", "Судхўр акам жон беради"), пародиялар ("Улоқчилик", "Келин тушди", "Ёғоч полвон", "Новвойлик"), пантомималар ("Кийик ўйин", "Тўрғай", "Бедана ўйин"). М. томошаларида нутқдан кўра ижрочи машара-боз ва қизиқчининг саҳнавий ҳаракати, ҳолатлари, юз ва кўз ифодалари муҳимроқ. М. жанри жуда қадим замонларда шаклланган. Навоий даврида у яхши тараққий этган. Хожа Дехдор, Ғиёсиддин Муҳаммад, Абдулла Девона каби М.лар ўтган. ХИХ асрнинг 2-ярми —ХХ асрнинг бошида Зокир эшон, Тўла мас-ҳара, Мизроб машара, Одил дупиёза, Ризо куюк кабилар М. жанрида катта ютукларга эришганлар. Шўролар даврида Хоразм машарабозлари (Матчон Бақай, Бобосари, Ҳайитбой машара-боз ва бошқалар) шухрат топдилар. ХХ асрнинг сўнгги ва мустақиллик йилларида бу жанр анъаналарини Мирзабек Холмедов, Ҳоживой Тожибоев, Обид Асомов ва бошқа давом эттириб келмоқда.

Муҳсин Қодиров.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил