Muqom
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Муқом (мақом сўзидан) — уйғур мумтоз мусиқасининг асосий жанри. Рок, Чаббият, Мушовирак, Чаригяҳ (Чоргоҳ), Панжигях, Ўзҳол (Уз зол), Ажам, Ушшак, Баёт, Нава, Сигяҳ ва Ироқ деб номланувчи ХИХ асрда шакл топган 12 М. туркуми мавжуд. М.ларнинг ҳар бири муайян мавзу билан боғлиқ чолғу, ашула ва рақс куйлари туркумидан иборат йирик шаклдаги асарлардир. Ҳар бир М. ўзига хос пардада ижро этилиб, муқом боши, чўнг нағма, достон нағма (достон марғули билан) вамашрап нағма қисмларидан ташкил топган. М. боши ва чўнг нағмадаги ашула йўллари, асосан, мумтоз (Навоий, Залилий, Нозимий, Ҳувайдо, Машраб ва бошқалар) шо-ирларнинг ғазаллари билан айтилади. Достон нағмаларнинг ашула йўллари уй-ғур достонлари қўшикларига ҳамоҳанг бўлиб, уйғур халқ лирик-эпик асарлари матнлари билан ижро этилади. Машрап нағмаларнинг куй-оҳанглари тўйсайил, давра (машрап)ларда ижро этиладиган рақсбоп қўшиклардан иборат. М.лар ижросида ҳофиз (М.боши), ашулачи ва созандалар гуруҳи (қолган қисмларда) ҳамда раққосалар гуруҳи (Машрап нағма) қатнашади, асосан, танбур, сато, дутор, рубоб, чанг, дап (доира), най каби мусиқа чолғу асбобларидан фойдаланилади. Уйғур 12 М.ининг Дўлан, Қашқар, Турфон, Хўтан, Или М.лари каби маҳаллий турлари мавжуд. Улар бир-биридан парда тузилмалари, куй-оҳанглари, ички таркиби билан фарқланади. М.ларнинг бизгача етиб келишида Ҳалим ва Салим (ХИХ аср), Муҳаммад Аҳмад Боқи ўғли (Охуним Корушонг, 1849—1926), Турди Охун (1881—1956), Рўзи танбурларнинг хизмати катта. Турди Охун раҳбарлигидаги М. чилар ижросида 1951—54 йил лари Шарқий Туркистон (Синсзян)да 12 Мларнинг Қашқар варианти ёзиб олинган ва Пекинда нота ёзувида нашр этилган. Ўзбекистон телерадиосида Рўзи танбурнинг шогирдлари М. Ҳасанов, Н.Носиров, Қ.Рози (Муҳаммедов), Ф. Қодирхўжаев, С. Розамовлардан 12 М.ларнинг Или варианти ёзиб олинган (1968—72) ва граммпластинкада чиқарилган. Уйғур М.ларини А.Ҳошимов тадқиқ этиб келган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |