„Муқоттоат“ ҳарфлар- «узилган» ҳарфлар демакдир. Умумийроқ баён қилинса, ушбу ҳарфлар бирикиб, сўзга айланган бўлса-да, араблар сўзлашувида ишлатадиган сўзлар каби тушунарли маънони ифода килмагани учун гўё бирикмасдан, бир-биридан узилгандек. «Муқоттоат» ҳарфлари 14 та бўлиб,Қуръони Каримда 14 хил кўринишда келади.Араб алифбосидаги барча ҳарфлар муқоттоат ҳарфи бўла олмайди. Араб алифбосидаги 28 та ҳарфдан 14 таси муқоттоат ҳарфидир.

Муқоттоат ҳарфлари

№ Суранинг номи «Муқоттоат» ҳарфлари
1 Бақара, Оли Имрон, Анкабут, Рум,

Луқмон, Сажда суралари

الم
2 Аъроф сураси المص
3 Юнус, Ҳуд, Юсуф, Иброҳим, Ҳижр

сураси

الر
4 Раъд сураси المر
5 Марям сураси كهيعص
6 Тоҳа сураси طه
7 Шуаъро ва Қасос сураси طسم
8 Намл сурасу طس
9 Ясин сураси يس
10 Сод сураси ص
11 Ғофир, Фуссилат, Зухруф, Духон,

Жасия ва Ахқоф сураси

حم
12 Шуро сураси حم غسق
13 Қоф сураси ق
14 Қалам сураси ن

Манбалар

[1]

  1. ↑ Убайдуллоҳ, Жаҳонгир. муқоттоат ҳарфлар ҳақида. Тошкент: Шарқ нашириёти-матбаа аксиядорлиги компаниясининг бош таҳририяти, 2020 — 215-216-бет.