Murabbaʼ
Мураббаъ (ар. "тўртлик") - ўзаро қофияланган тўрт мисралик банд усулида ёзилган шеʻр.
Қофияланиши: а-а-а-а, б-б-б-а, д-д-д-а...
Мурабба (араб. — тўртлик) — шарқ шеъриятидаги лирик жанрлардан; қофияланиш тартиби асосида тузилган шеър. Мусаммат турига мансуб бошқа шеър шаклларига ўхшаш а—а—а—а, б—б—б—а, в—в—в—а тартибида қофияланади. Мисралар сонига кўра ҳар бир банди рубоий ва туюкларга ўхшаса ҳам, бир неча тўртлик бандлар тарзида тузилиб, бир асарни ташкил этиши, арузнинг турли вазнларида ёзилиши ва охирги тўртликда шоир тахаллусининг кўрсатилиши каби хусусиятлари билан улардан фарқ қилади. М. энг қадимий шакллардан бўлиб, мустақил тўртликлар шаклидаги намуналари "Девону луғотит-турк", "Қутадғу билиг" асарларида учрайди. Мусаммат-М., ҳикмат М. шаклидаги илк намуналари Ахмад Яссавийнинг "Девони ҳикмат"ида келтирилган. ХВИ асрдан бошлаб Фузулий, Машраб ижоди билан М. ривожининг янги босқичи кўзга ташланади. Бу шоирлар орифона ва ошиқона ғазалларга хос ғоявий ва бадиий хусусиятларни мусаммат-М.ларга сингдирдилар. Уларнинг анъаналарини Огаҳий, Муқимий, Баёний, Аваз каби ХИХ аср шоирлари ижодий давом эттирдилар. Айниқса, Муқимий бу жанр ривожига алоҳида ҳисса қўшди. М. халқона шеър шаклларидан бири сифатида ХХ аср шеъриятида ҳам ривожлантирилди[1].
Мисол: Ёрга етар кун борму, ёронлар
Ҳамду санолар айтай худоға, -а
Ёрга етар кун борму, ёронлар? -б
Етгайму додим нозук адога, -а
Ёрга етар кун борму, ёронлар? -б
Шум толеимдан кўрдум жафони, -д
Золим рақиблар кўрди вафони, -д
Ҳолим сўр эмди, бергил давони -д
Ёрга етар кун борму, ёронлар? -б
(Машраб)
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |