Mursak
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Мурсак, мурасса (араб. — зийнатланган, безатилган) — авра-астарли, узун енгли, қад. устки кийим. Бичиғи тўғри бичимли, тўн ёқали, олди чуқурроқ ўйилган, этак барлари бир-бирига кирган, икки ён томонида майда бурмаларга йиғилган. М. четлари жияклар билан ҳошияланган. М. бахмал, парча, кимхоб, адрас, шойи (астари шойи, ип матолар)дан тайёрланган. М.нинг ичига юпқа пахта солиб қавилган (қишки) ҳамда яланг қаватли (авра-астардан иборат ёзги) турлари бор. Шарқ халқдари орасида кенг тарқалган, ҳатто қизларнинг сепига киритилган. Кўйлакнинг устидан кийилган, белига белбоғ боғланган. ХИХ аср гача аёллар учун устки кийим ва ёпинчиқ вазифасини бажарган, кейинчалик тўй ва азаларда фойдаланилган. Ҳозир аёлларнинг тобути устига ёпиладиган ёпинчиқ сифатидагина ишлатилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |