Мурманск (русча: Мурманск), 1917-йилгача Романов-на-Мурмане (русча: Романов-на-Мурмане) — Россия Федерациясининг Мурманск вилоятидаги шаҳар. Ушбу вилоятнинг маъмурий маркази, "Қаҳрамон шаҳар" мақомига эга (1985). Россиянинг шимолий қутбга яқин ҳудудидаги энг йирик шаҳарлардан бири. Баренс денгизининг Кола қўлтиғи соҳилидаги музламайдиган порт. Темир йўл стансияси. Аҳолиси 388,3 минг киши (1998). Саноатининг асосий тармоқлари — балиқ овлаш ва балиқни қайта ишлаш, кема тузатиш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш. Мурманскда температурал, селд овлаш ва қабул-транспорт флотлари бор. Қутб илмий тадқиқот ва денгиз балиқ хўжалиги ва океанография лойиҳалаш институтлари, 3 олий ўқув юрти, 3 театр, ўлкашунослик, бадиий, ҳарбий-денгиз музейлари бор. Мурманск Кола қўлтиғида денгиз порти қурилиши ва Мурманск темир йўл ўтказилиши муносабати билан вужудга келган. 1930-йилдан Мурманск Шимолий денгиз йўлининг бошланиш жойи. Иккинчи жаҳон уруши йилларида Мурманск порти муҳим стратегик аҳамиятга эга бўлди[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил