Муродбек Каримович Ҳамроев (1936.1.1, Олмаота — 1983.14.2, Тошкент) — адабиёцҳунос олим, филология фанлари доктори (1964), профессор (1975). СССР Педагогика Фанлар академияси мухбир аъзоси (1979). Ўрта Осиё университетини тугатган (1959). Қозоғистон Фанлар академияси Адабиёт ва санъат институтида, академиянинг уй-ғуршунослик бўлимида ишлаган (1961—74), Қозоғистон Фанлар академияси Педаго-гика фанлари илмий тадқиқот институтида (1975—76), Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида директор ўринбосари (1976), директор (1977— 83). Асосий илмий иши туркий шеър тузилиши асослари мавзуида. Асарлари туркий халқлар мумтоз ва ҳозирги замон шеъриятининг қиёсий таҳли-лига, унинг умумий қонуниятлари ва асосий хусусиятларини кўрсатишга бағишланган. Ҳ. "Уйғурча-русча адабиёцҳунослик терминлари луғати" (1974), "Асарлар оша сўнмас сўз" (1969), "Асрлар саҳифаси" (1972), "Навоий ва уйғур адабиёти" ва бошқа асарлар муаллифи.

Манбалар

  • Основн тюрского стихосложения, Алма-Ата, 1963; История, теория, мастерство, Алма-Ата, 1964; Рассвет култур! уйгурского наро-да, Алма-Ата, 1967; Очерки теории тюркского стиха, Алма-Ата, 1969; Уйгурская литература (Учебник), 2 изд., Алма-Ата, 1977.