Murodxon
- Википедияда исми Мурод бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Муродхон (? — 1845) — Қўқон хони (1845), ўзбекларнинг Минг сулоласига мансуб. Олимхоннинг ўғли. Исфара ҳокими Сотиболди додхоҳ Қўқон хони Шералихонга қарши фитна уюштиради, бу ишга Муродхон ҳам тортилади. Улар Мусулмонқул мингбоши қирғизлар исёнини бостириш учун кетганидан фойдаланиб хонни асирга оладилар ва Муродхонни хон деб эълон қиладилар. 3 кундан сўнг Шералихон ўлдирилган, саройи таланиб, ўғиллари қамоққа олинган. Қўқон аҳолиси тахт ўзгаришидан норози эди, бунинг устига янги хон ўзини Бухоро амирининг ноиби деб эълон қилган. Мусулмонқул бу воқеадан хабардор бўлиб ўз қабиладошлари бўлган қипчоқларни тўплаб, Муродхонга қарши ҳужум қилди. Улар Наманган беги Худоёрхонни ўзлари билан олиб келишади. Қипчоқлар уни оқ кигизга ўтқазиб хон қилиб кўтарадилар. Мусулмонқул қўшини Муродхоннинг қирғизлардан иборат унчалик катта бўлмаган қўшинини тезлик билан енгиб, ўрдасини эгаллаб олади ва атиги 7 кун хон бўлган Муродхон қатл этилади.
Адабиёт
- Наливкин В. П., Краткая история Кокандского ханства, Казан, 1886; Набиев Р. Н., Феодалное хозяйство Худояр-хана, Т., 1972.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |