"МУРОДХОН" — "Рустамхон" туркуми достонларидан. Фозил Йўлдош ўғлидан ёзиб олиниб, нашр этилган. Туркум 5 достон ("Султонхон", "Муродхон", "Офтоб пари", "Рустамхон", "Рустамнинг яраланиши")дан иборат. Унда Муродхоннинг бошига давлат куши қўниб, Оқтош элига подшо бўлиши, гўзал Орзигулга ошиқ бўлиб, уни излашидаги саргузаштлари, Орзигулни олиб, юртига қайтиши воқеалари тасвирланган. "М."да мардлик, ватанпар-варлик, адолат ва ҳақиқатгўйлик ғоялари куйланади. Муродхон ёрини излаб, сафарга отланарекан, ўзўрнига қўйган оталиқ. — бек ва амалдорлардан мамлакатни адолат билан бошқаришни, бева-бечораларнинг ҳолидан доим хабардор бўлишни тайинлайди. Бу нарса достонда халқ ижодига хос демократик руҳ янада ёрқин намоён бўлганлигини кўрсатади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил