Муса Жалил (асл исм-шарифи Жалилов Мусо Мустафоевич; 1906-йил 15-феврал, Оренбург губерлияси Мустафин қишлоғи–1944-йил 25-август, Берлин) — татар шоири. Татар опера ва балет театри асосчиларидан бири. Оренбург шаҳридаги „Ҳусайния“ мадрасасида ўқиган. 1922-йилда Қозон шаҳрига келиб, Татар ишчи-ёшлар мактабида таълим олган. Москва университетининг адабиёт факултетини тугатган (1931). Москвада чиққан „Кичкина ўртоқлар“ („Кечкене ип-тешлер“) номли татар журнал муҳаррири (1927). Татаристон ёзувчилар уюшмаси раиси (1939–1941). 1942-йилнинг июн ойларида фашизмга қарши курашда гитлерчилар қўлига тушиб, Берлиндаги Маобит қамоқхонасига ташланган ва Плет-сензе ҳарбий қамоқхонасида қатл этилган (1944-йил 25 август). Муса Жалилнинг машҳур „Маобит дафтари“ (1942–1944) шеърлар туркуми шу конслагерда ёзилган. „Ўртоқлар“ (1929) шеърлар тўплами, „Хат ташувчи“ (1940) достони, „Олтин соч“ (1941), „Элдор“ (1941) опера либреттолари, „Окопдан хат“ (1946) китоби ва бошқа асарлар муаллифи. „Маобит дафтари“ шеърлар туркуми ўзбек тилига таржима қилинган (1956).

Муса Жалил
татарча: Муса Җәлил, Муса Cəлил, موسى جليل‎
Таваллуди 1906-йил 15-феврал
Вафоти 1944-йил 25-август
Учинчи рейх

Манбалар