Муса Марат (қозоқ. Мұса Марат; ҳақиқий исми Муса Молдабаев, Мұса Молдабаев) — Қорақалпоғистонда туғилиб ўсган қозоқ хонандаси. 2023-йилда Қозоғистон телеканалининг «Қазақстан дауйсй» («Қозоғистон овози») лойиҳаси ИИ мавсуми ғолиби бўлди[1][2].

Муса Марат
Муса Молдабаев
Таваллуди
Касби хонанда

Таржимаи ҳоли

Ўзининг айтишича, Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани Жаслик қишлоғида ўсган ва тўққиз йилга яқин боксча шуғулланган[3].

Нукус шаҳридаги маданият ва санъат коллежининг эстрада вокали бўлимида ўқиган; устози — Қорақалпоғистон халқ артисти Гулнара Мунтеева[3]. 2023-йил майида Тошкентдаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институтининг 3-курсида ўқишини айтган[3].

Ижоди

Ўзбекистондаги ЗО'Р ТВ телеканалининг АРТИСТ лойиҳасида қатнашиб танилди; хонанданинг айтишича, у «Самалтау» халқ қўшиғини ижро этган, ҳай'ат таркибида Женисбек Пиязов ҳам бўлган ва у финалгача етиб келган[3][4]. Шунингдек, ўзининг сўзларига кўра, 2022-йил декабрда Тошкентда икки давлат Президентлари олдида ўтган консертда «Жан досим» қўшиғини ижро этган[3].

2023-йилда «Отандастар» жамғармаси эълон қилган кастинг натижасида «Осиё овози» лойиҳасига йўлланма ютди; августда жамғарма раҳбари Абзал Сапарбекули билан учрашди[5][6].

2023-йил декабрда Астанада Маҳсетбай Отемуратов шарафига ўтган кечада «Қазақстан дауйсй» ИИ мавсуми финалисти сифатида қўшиқ айтди[7].

2023-йил 30-декабрда лойиҳа финалида «Қараğıм-ай» қўшиғини ижро этди ва ғолиб бўлди[2][1][8].

2025-йил 15-декабрда Женисбек Пиязов билан биргаликда «Самġа» дуэт синглини чиқарди (давомийлиги 3:46, жанри — поп)[9]. Қўшиқ премераси Муса Маратнинг расмий ЁуТубе каналида бўлиб ўтди[10]. Дуэт ҳақида ҚНеwс нашри ҳам ёзган[11].

Дискография

Аппле Мусиc маълумотларига кўра, 2021—2026-йилларда 20 дан ортиқ якка ва ҳамкорликдаги сингл чиқарган[12].

Чиққан санаси Номи Изоҳ
2021-йил 21-октябр Сен лайлим эдин' Биринчи сингл
2022-йил 21-апрел Самалтау (Ливе) Жонли ижро
2023-йил 12-май Исмигу'л
2023-йил 19-май Ой Жайлаw
2023-йил 15-июн Ан'ламас
2023-йил 11-август Саг'инаман
2024-йил 10-апрел Қош Махаббат
2024-йил 25-июл Лайлим
2024-йил 6-август Я тебя никогда не забуду
2024-йил 26-сентябр Алйс
2024-йил 3-октябр Жулдйздар жанар
2024-йил 28-октябр Сенсиз Ислам Муратбаев билан бирга
2025-йил 15-январ Тыңда Қандасым!
2025-йил 14-март Унаидй
2025-йил 1-май Саġйндйм
2025-йил 15-декабр Самġа Женисбек Пиязов билан бирга
2026-йил 29-январ Сен болмасаń
2026-йил 16-феврал Алвидо
2026-йил 28-май Заман Аман Сарсенбаев синглида иштирок этди
2026-йил 10-июл Айт, не қилайин?
2026-йил 9-сентябр Сени сорайман

Рўйхат Аппле Мусиc маълумотлари асосида[12].

Ҳаволалар

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 «"Қазақстан дауйсй" мегалойиҳасининг ғолиби — Муса Марат». Тҳе Воиcе оф Казакҳстан (ЁуТубе), 2023-йил 30-декабр.
  2. ↑ 2,0 2,1 «Муса Марат — "Қараğıм-ай" · Финал · "Қазақстан дауйсй" ИИ мавсум». «Қазақстан» телеканали, 2023-йил 30-декабр.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 «"Қорақалпоғистон Димаши" аталган Муса «Осиё овози»да қатнашмоқчи». «Отандастар» жамғармаси, 2023-йил 16-май.
  4. ↑ ҚНеwс: Муса Молдабаев — АРТИСТ, «Самалтау», ЗО'Р ТВ. Қарақалпақ Неwс, 2026-йил 23-октябр.
  5. ↑ «Орзулар ушалади, агар мақсад аниқ бўлса». «Отандастар» жамғармаси, 2023-йил 9-август.
  6. ↑ ҚНеwс: Муса Марат — «Азия дауйсй», «Отандастар» кастинги. Қарақалпақ Неwс, 2026-йил 23-октябр.
  7. ↑ М. Абиш. «Қорақалпоқ қўшиқлари янграган кеч». Эгемен Қазақстан, 2023-йил 26-декабр.
  8. ↑ ҚНеwс: Муса Марат — «Қазақстан дауйсй» ғолиби (2023). Қарақалпақ Неwс, 2026-йил 23-октябр.
  9. ↑ Самġа — Муса Марат & Женисбек Пиязов. Аппле Мусиc.
  10. ↑ «Муса Марат & Женисбек Пиязов — Самġа | Қўшиқ премераси». Муса Маратнинг расмий ЁуТубе канали.
  11. ↑ ҚНеwс: Муса Марат ва Женисбек Пиязов — «Самġа» дуэти. Қарақалпақ Неwс, 2026-йил 23-октябр.
  12. ↑ 12,0 12,1 Муса Марат. Аппле Мусиc.