Musammat
Мусаммат (араб. — шеър шаклларидан бир) — ижтимоий-фалсафий рухдаги шеърлар бўлиб, алоҳида-алоҳида қофияланувчи бандлардан иборат. Биринчи банднинг охирги мисрасидаги қофия кейинги бандларнинг охирги мисраларидаги крфиялар билан бир хил бўлади. Бандлардаги мисралар сони 3 тадан 10 тагача етади, шунга кўра қуйидаги М.лар фарқланади: мусаллас (3 мисрали), мураббаъ (4 мисрали), мухаммас (5 мисрали), мусаддас (6 мисрали), мусабба (7 мисрали), мусамман (8 мисрали), мутасне ёки тасне (9 мисрали), муашшар ёки машру (10 мисрали). [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |