Musashi's
Мусаши’с — Япониядаги мусиқачи ва қўшиқ муаллифи Ҳидео Саитога тегишли беш мушукдан иборат мусиқий гуруҳ. Гуруҳ Стардуст Промотион билан ҳамкорликда ташкил этилган; Стардуст билан тузилган шартномага кўра ҳар бир мушукка куйланган ҳар бир қўшиқ учун тахминан 7000 япон иенаси (90,00 АҚШ доллари) турадиган битта йўл-йўл тунес ганорар сифатида берилиши айтилган.
Мусаши'с | |
|---|---|
| Умумий маълумот | |
| Жанрлар | поп мусиқа |
| Фаолият йиллари | 2007-ҳозиргача |
| Гуруҳлари |
Мусаши Лео Луcа Сери Марбле |
| Фуқаролиги |
|
Аъзолари
- Мусаши (ムサシ) — раҳбар; 4 ёшли эркак Норвегия ўрмон мушуки. Энг ёш, лекин айни пайтда энг семиз гуруҳ аъзоси.
- Лео -арслон (レオ) — 4 ёшли эркак мушук. Йиғлаш шовқинини чиқаради.
- Луcа (ルカ) — 6 ёшли урғочи мушук. Жим, лекин баланд йиғлаш шовқинини чиқаради.
- Сери (セリ) — асосий вокал куйчиси; 12 ёшли урғочи мушук.
- Марбле (マーブル) — 15 ёшли урғочи мушук. Уй эгаси уни топиб олганида, у кўчада яшаётган ва соғлиғи ачинарли аҳволдаэди.
Тарихи
2007-йил
2007-йил охирида Саито Рождествони нишонлаш учун ЁуТубеъда мушуклар видеосини жойлаштиради. Видеода мушуклар инструментал асбоблар билан бирга „Жингле Беллс“ оҳангида куйлашади[1]. Ушбу видео нафақат Японияда, балки бутун дунёдаги мушукни севувчилар орасида машҳур бўлди. ЁуТубе видеоси 2007-йил охирига келиб 1,2 миллиондан ортиқ маротаба томоша қилинган. Шунингдек, у „2007-йилнинг энг яхши видеоси“ номинациясида ЁуТубе мукофотига номзод бўлган.
2008-йил
2008-йилда Мусаши’с Стардуст Промотион билан шартнома имзолади. 3-март куни улар машҳур япон қўшиғи „Ҳотару но Ҳикари“ қўшиғининг биринчи синглини чиқардилар. Ушбу муқова янги оригинал қўшиқ билан бирга чиқарилган эди. Сингл мусиc.жп дан рақамли юклаб олинган. „Ичиненсеи ни Наттара“ номли иккинчи сингл 2008-йил 7-апрелда кенг омма ҳаволасига тақдим этилди.
2015-йил
2015-йил 24-сентябрда гуруҳнинг аъзоси Сери 19 ёшида вафот этди. Сери ўлимидан 2 йил аввал буйрак касаллиги билан ўғриган ва айни шу касаллик туфайли вафот этган. Мусаши’с мушукларининг блоги мазкур маълумотни эълон қилиш учун очилган[2].
Дискография
Сингллар
- 2008-03-03 — Хотару но Ҳикари
- 2008-04-07 — Ичиненсеи ни Наттара
Манбалар
- ↑ „Ин Сеарч оф тҳе Ливинг, Пурринг, Сингинг Ҳеарт оф тҳе Онлине Cат-Индустриал Cомплех“. Wиред Магазине. Қаралди: 2012-йил 28-август.
- ↑ „ご報告 - ムッちゃんぼけぼけ"ムサシ"くん:楽天ブログ“.
Ҳаволалар
- „ギャラはカツオ!歌う猫5匹「Мусаши'с」デビュー“ (Жапанесе) (2008-йил 28-феврал). 2008-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 28-феврал.