Мели Мусаев (1914-1969) — совет-ўзбек рассоми. Ўзбекистон ССР халқ рассоми (1950).

Таржимаи ҳол

Мели Мусаев 1914-йил 1-январда Тошкент шаҳрида туғилган. У 1935-йилда Самарқанд рассомчилик билим юртини тамомлаган. 1930-йилдан Ўзбекистон театрларида, жумладан, 1943-1969-йилларда А.Навоий номидаги Давлат бадиий театрида постановкачи-рассом бўлиб ишлаган, 1953-йилда А.Спендиаряннинг “Алмаст” операси (раҳбар Т.Содиқов, режиссор С.Муҳаммедов ) спектакли безак ишларини қилган[1]

Эл ардоқлаган мусаввир 1969-йил 18-декабрда вафот этган. Тошкентдаги Чиғатой қабристонига дафн этилган.

Безаклаштирилган балетлари

•  С.Н.Василенконинг “Оқбилак” (1943-1946-йилларда)

• Л.Делибнинг "Коппелия" (1947-йилда)

• Г.А.Мушелнинг “Балериначи” (1949-1952-йилларда).

• И.В.Морозовнинг "Доктор Айболит” (1954-йилда)

• К.А.Қораевнинг “Етти гўзал” (1955-йилда)

• Ф.З.Яруллиннинг “Шурале” (1956-йилда)

• Л.В.Фейгиннинг "Дон Жуан" (1964-йилда)

• И.И.Акбаровнинг “Лайли ва Мажнун” (1968-йилда)

• А.Адананинг "Корсар” (1968-йилда)

• М.Б.Левиевнинг “Суҳайл ва Меҳри” (1969-йилда)

• “Муҳаббат тумори” М.Ашрафий (1969-йилда)

Унвон ва мукофотлар

• Учинчи даражали Сталин мукофоти – А.Навоий номидаги давлат академик опера ва балет театри саҳнасида саҳналаштирилган Т.С.Содиқов ва Р.М.Глиернинг “Гулсара” опера спектакли дизайни учун.

• Ўзбекистон ССР халқ рассоми (1950-йилда).

• Ленин ордени (1959-йилда)

• иккита Меҳнат Қизил Байроқ ордени

• “Шон-шараф белгиси” ордени (1951-йилда)[2]

Манбалар

Ҳаволалар