Мусайлама (асл исми Маслама: 633 йилда вафот этган) - Арабистон ярим оролида Муҳаммад (сав) вафотларидан сўнг, пайғамбарликни даʻво қилганлардан бири, Ямома воҳасида яшаган Бани Ҳанифа қабиласининг диний раҳнамоси. Халифа Абу Бакр (ра) даврида у мутанаббийлар (сохта пайғамбарлар) сафига киритилган ва мусулмонларнинг бу қабилага қарши жангада ҳалок бўлган. Мусулмонларга қарши курашгани учун кейинги давр диний адабиётида уни камситиш мақсадида Мусайлама (Маслама исмининг арабча кичрайтирилган шакли) деб аталган.