Мусъҳаф (араб. — саҳифаланган) — халифа Абу Бакр Сиддиқ (р.а) даврида Қур’оннинг кийик терисидан бўлган саҳифаларга ёзилган тўплами, саҳифаланган Қуръон. Халифа Усмон ибн Аффон (р.а) даврида кўчирилган Қуръон нусхалари Мусъҳафлар деб номланган. Кейинчалик китоб шаклидаги Қуръоннинг ҳар бир нусхаси Мусъҳаф деб номланаверган. Тошкентда Ўзбекистон мусулмонлари идорасида сақланадиган Қуръон қўлёзмаси (ВИИ аср) ҳам Мусъҳафнинг энг қадим нусхаларидан биридир[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил