Мушк, ипор, уфор, мускус — ҳайвон ёки ўсимликларнинг ўткир ҳидли моддаси. Ҳайвон М.и М. безларидан ҳосил бўлади. Ҳайвон ўзи яша-ётган ҳудудни белгилашда, ўз турига мансуб бошқа жинсли ҳайвонларни жалб қилишда ва бошқа ҳолларда кимёвий сигнал вазифасини ўтайди, шунингдек, сувда яшайдиган баъзи сут эми-зувчи ҳайвонларда жунини мойлашга хизмат қилади. Ўсимлик М.и коврак илдизи, гулҳайрилар меваси ва бошқалардан олинади. Ҳайвон М.ининг ҳид берувчи моддаси асоси макроциклик кетонлардан, ўсимлик М.иники — макроциклик лактон (тибетолид, амбреттолид)лардан иборат. М.дан парфюмерия саноатида фойдаланилади. Табиий М. ўрнига кучли ҳид таратадиган синтетик моддалар (мас, ксилол-М., кетон-М. ва бошқалар) ҳам ишлатилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил