Mushmula
Мушмула (Меспилус) — раънодошларга кирувчи мевали дарахт. 2 тури мавжуд: 1) Япон Мхи ёки локва — бу доим яшил ўсимлик ватани — Шарқий Осиё. Дарахт баландлиги 6–8 м, танасининг ва шохларининг ранги тўқкулранг. Барглари йирик, дағал, шакли узун-чоқ, баъзан овалсимон, учи ўткир, юзаси ялтироқ, япроқнинг остки томони тукли. М. кеч кузда ёки қиш бошида гуллайди. Гуллари гулшодага тўпланган бўлиб, жуда нозик ва хушбўй, ранги очсариқ. Мевалари шингил бўлиб, ҳар бир шингилда 12 тадан ноксимон ва, баъзан, думалоқ шаклдаги мевалар жойлашган. Меванинг юзаси бир оз тукли. Эти серсув, майин, таъми ширин - нордон. Мева таркибида 39% сув, 0,35% протеин, 0,06% мой, 8,95% саҳароза, 0,94% декстроза ва 0,26% кул мавжуд. Ҳар бир мева ичида 2—3 тадан йирик уруғи бўлиб, мева оғирлигининг 20—25% ни ташкил этади. Меваси апрел охири — майнинг бошларида пишади. М. дарахти 5—6-йили ҳосилга киради. 8—12 ёшлигида 30–50 кг ҳосил беради. Меваси истеъмол қилинади, консерва са-ноатида қайта ишланади. Уруғидан ликёр тайёрланади, гули парфюмери-яда ишлатилади. 2) Герман М.си ёки оддий М. — бутасимон, баъзан, дарахт шаклида бўлиб, бўйи 3–6 м. Эрон, Кичик Осиё ва Болқон ярим оролларининг сернам зоналарида, Кавказда, Қримда учрайди ва экилади. Шунингдек, АҚСҲда қам экилади. Ёввойи турларининг новдалари тиканли. Барг шакли лентасимон ёки тухумсимон, гули якка, йирик, ранги оқ. Меваси данакча, эти қаттиқ, пишгач юмшайди. Таъми ширин. Мева таркибида 10% канд, 1,1% олма кислотаси, 1,6—11,8 мг% витамин С мавжуд. М.нинг иккалатури ҳам мевали экинларга кирмайди. М., асосан, уруғдан кўпаяди, беҳи ва дўланага пайванд қилиш ҳам мумкин.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |