Мушуклар (Фелис) — мушуксимонлар оиласига мансуб йиртқич сут эмизувчилар уруғи. Бўйи думғаза қисмида яғринига нисбатан баланд. Тирноқлари тўлиқ тортилади. Евросиё, Африка, Шимолий ва Жанубий Америкада тарқалган; 30 тури, жумладан, Ўзбекистонда 6 тури: силовсин, қорақулоқ, тўқай мушуги, манул, қум мушуги, ёввойи мушук бор. Куйикиш даврида эркаклари баланд овоз билан миёвлайди ва бир-бири билан уришади. Йилига 2 марта 1 тадан 7 тагача болалайди. Янги туғилган боласининг кўзи юмуқ бўлади. Мушукнинг кўпчилик турлари майда сут эмизувчилар (кемирувчилар) ва қушлар билан, Суматра мушуги ўсимликлар меваси, балиқчи мушук, асосан, балиқ билан озиқланади. Айрим турларининг (масалан, силовсин) мўйнаси қимматбаҳо. Ливия мушуги кенжа тури барча хонаки мушукнинг наел боши ҳисобланади. Хонаки мушук кемирувчиларни қириб, фойда келтирса, қушларни еб зарар келтиради. 7 тури ва 4 та кенжа тури Халқаро Қизил китобга, Ўзбекистонда учрайдиган барча турлари ҳам Қизил китобга киритилган[1].

Мушук
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонот
Тип: Хордалилар
Синф: Сут эмизувчилар
Туркум: Cарнивора
Оила: Фелидаэ
Уруғ: Фелис
Тур: Ф. силвестрис
Фелис силвестрис cатус
Счребер, 1775
Софи лақабли Сcотиш фолд зотига мансуб мушук

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Мушук“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (М-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Ҳаволалар