Musiqa maktablari
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Мусиқа мактаблари, болалар мусиқа мактаблари — бошланғич мусиқа таълимини берувчи махсус ўқув юртлари. Мусиқа мактабларига асосан умумтаълим мактабларида ўқийдиган истеъдодли болалар ва ўсмирлар қабул қилинади. Мусиқа мактабларида мусиқа чолгу асбоблари (фортепиано, скрипка, виолончел, труба, кларнет, аккордеон ва бошқа, ўзбек халқ чолгуларидан — дойра, қашқар рубоби, дутор, ғижжак, чанг, най ва бошқалар)да чалиш ўргатилади; мусиқа саводи ва элементар мусиқа назарияси, солфежио, мусиқа адабиёти, хор қўшиқчилиги бўйича таълим берилади. Ўқиш муддати 5 (халқ, урма ва пуфлама чол-ғулари бўлимларида) ва 7 (Европа чолгу асбоблари бўлимида) йил. Ўзбекистонда Мусиқа мактаблари ХХ асрда ташкил қилинган. Туркистон халқ консерваторияси (Тошкент, 1918), Халқ консерваториялари (Самарқанд, Фарғона, 1919)да талабаларга 1-босқич мусиқа таълими берилган. 1920-йил Бухорода Шарқ мусиқа мактаби очилиб, унда Шашмақом услублари ўргатилган. Ҳозир Ўзбекистонда 300 дан ортиқ 7 йиллик Мусиқа мактаблари мавжуд. Улардан ташқари Тошкентда Глиэр номидаги, В. Успенский номидаги, Ўзбекистон давлат консерваторияси қошидаги Республика махсус мусика академик лицейлари, Республика пуфлама ва урма чолғу созандалари тарбияловчи, шунингдек, Андижон, Каттақўрғон, Фарғона шаҳри мусика интернат мактаблари мавжуд.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |