Musiqa shakli
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Мусиқа шакли - 1) кенг (фалсафий, эстетик) маънода — муайян ғоявийбадиий мазмунни мусиқада мужассамлаштирувчи ифода воситалари (куй, ритм, гармония ва бошқалар) маж-муи; 2) тор маънода — мусиқа асарининг ички тузилиши — композициясн. Мусиқа шакли бадиий образларни намоён этишда муайян ижодий принсиплар (мас, куй ёки мавзуни такрорлаш, ўзгартириш, қайта ишлаш, янги, кескин фарқланувчи куй киритиш ва бошқалар)га та-янади. Оғзаки анъанадаги мусиқада, шунингдек, вокал, театр, кино мусиқаларида соф мусиқий омиллар билан бирга мазкур санъат турларига хос (мас, шеърий асар тузилиши, саҳна асари драматургияси, кинофилм монтажи каби) композиция хусусиятлари ҳам муҳим ўрин тутади. Дастурли (муайян мавзули) мусиқа асарлари (мас, симфоник поэма, баллада)ла Мусиқа шакли умумий сюжетга мос равишда ўзгаради. Мусиқа шаклининг энг кичик ифодавий бирлиги оҳанг, бирламчи тугал мусиқа тузилмаси мавзудир. Ҳар бир асардаги композиция ўзига хос кўринишга эга бўлсада, Мусиқа шаклининг аерлар давомида ривожланиб, қонунлашган турлари мавжуд (давр, куплет, икки қисмли, уч қисмли шакл, соната шакли, вариация, рондо, фуга ва бошқалар). Шунингдек, бир қисмли аралаш (рондосоната), кўп қисмли туркум Мусиқа шаклилари тарқалган (сюита, соната туркуми ва бошқалар). Йирик вокалсимфоник (оратория, кантата, месса ва бошқалар) ва мусиқали саҳна (мусиқали драма ва комедия, опера, балет) асарлари кўп қисмдан ташкил топади. Уларнинг айрим қисмлари (увертюра, ария ва ҳоказо), одатда, унча мураккаб бўлмаган Мусиқа шаклиларида ёзилади.
Шарқ (жумладан, Ўрта Осиё) халқларининг оғзаки анъанадаги профессионал мусиқасида турли хил Мусиқа шаклилари мавжуд бўлган (амал, кор, савт, пешрав ва бошқалар)[1].
Адабиётлар
- Ражабов И., Мақомлар масаласига доир, Т., 1963;
- Асафев Б., Музикалная форма как процесс, 2 изд., М., 1971;
- Способин И., Мусиқа шакли [Махсус муҳаррир Ф. Ғафурбеков], Т., 1982.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |