Мусиқор (араб. — мусиқачи) — 1) Ўрта ва Яқин Шарқ адабиётида мо-ҳир, олий малакали бастакор, хонанда ва созанда; 2) Шарқ халқларининг қад. пуфлама чолғу асбоби. Бир томони ёпиқ, турли узунликда ва бир хил диаметрдаги бир неча (8—13) найчаларнинг параллел, учбурчак шаклидаги бирикмаси. М. чолғу асбоби илк бор Абу Абдуллоҳ Хоразмий (780—850) нинг „Мафотих ал-улум“ („Илмлар калитлари“, Лейден, 1899) қомусида шархланган. Ўрта аср Шарқ миниатюраларида тасвирланган. тахминан 18-асрдан кейин Ўрта Осиё мусика амалиётидан чиқиб, кейинчалик унутилган. М.нинг айрим турлари Руминия, Болгария, Молдавия ва Туркияда мускал, Гре-сияда севница, Грузияда ларчеми, соинари, Литвада скудучяй номлари билан машҳур; 3) Шарқ адабиётида афсонавий қақнус қушининг номларидан бири.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил