Мускат дарахтлари - доим яшил дарахтлар туркуми. 100—120 тури маълум. Эски Дунёнинг тропик қисмида тарқалган. Иккала ярим шарнинг тропикларида ўстирилади. Хушбўй Мускат дарахтлари (жавабова)нинг меваси (ёнғоғи) зиравор сифатида ишлатилади, ундан эфир мойи олинади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил