Муслима Улуғбек қизи Одилова (туғ. 1998-йил 20-июн, Андижон, Андижон вилояти, Ўзбекистон) — ўзбекистонлик пара сузувчи. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. 2016-йилги Ёзги Паралимпиада ўйинлари кумуш медали совриндори, 2020-йилги Ёзги Паралимпиада ўйинлари иштирокчиси ва 2024-йилги Ёзги Паралимпиада ўйинлари бронза медали совриндори.

Муслима Одилова
Шахсий маълумотлари
Жинси Аёл
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таваллуд санаси 1998-йил 20-июн (1998-06-20) (28 ёш)
Андижон, Андижон вилояти
Мукофотлар
Спорт
Қайси спорт сузиш
Мураббий(лар)и Нодирбек Абдуллаев

Биографияси

Муслима Одилова 1998-йил 20-июн Андижон вилоятида туғилган. Андижон давлат университетини тамомлаган[1].

Фаолияти

Саккиз ёшида Андижонда сузиш билан шуғулланишни бошлаган.

2016-йилда Рио-де-Жанейрода (Бразилия) бўлиб ўтган ёзги Паралимпия ўйинларида С13 классида 100 метр ва 50 метр масофага баттерфлай усулида сузишда иккита кумуш медални қўлга киритган[2]. Худди шу ўйинларда 100 метр масофага сузишни муваффақияциз амалга оширган.

2016-йил Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Фармони билан Муслима Одиловага „Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи“ унвони берилган[3].

2021-йилда Токиода (Япония) бўлиб ўтган Ёзги Паралимпия ўйинларида 100 метр масофага баттерфлай усулида сузишда тўртинчи ўринни эгаллаган ва мусобақанинг финал босқичига чиқа олмаган[4][5].

Мукофотлари

Манбалар

  1. ↑ „КЛУБ ВЫПУСКНИКОВ“. аду.уз. 2021-йил 4-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 24-ноябр.
  2. ↑ „Тен Асиан атҳлетес wҳо маде ҳисторй ин Рио“ (эн). Интернатионал Паралймпиc Cоммиттеэ. Қаралди: 2021-йил 3-сентябр.
  3. ↑ „ УП-4846-сон 22.09.2016. О награждении группы спортсменов и тренеров, добившихся высоких результатов на ХВ летних Паралимпийских играх в городе Рио-де-Жанейро“. лех.уз. Қаралди: 2021-йил 3-сентябр.
  4. ↑ „Первую медаль Паралимпиады завоевал пара-пловец Ислам Асланов“ (ру-РУ). Новости Узбекистана сегодня: нуз.уз (2021-йил 25-август). 2021-йил 4-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 24-ноябр.
  5. ↑ „Сwимминг ОДИЛОВА Муслима - Токё 2020 Паралймпиcс“ (эн-ус). ... Қаралди: 2021-йил 4-сентябр.[сайт ишламайди]
  6. ↑ „Париж шаҳрида бўлиб ўтган ХВИИ ёзги Паралимпия ўйинларида юксак натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони“. пресидент.уз. Қаралди: 12-сентабр 2024-йил.