Muso Sayramiy

Мусо сайрамий, Мулла Мусо ибн Мулла Исохўжа Сайрамий (1836-йил 23-август, Сайрам тумани, Шарқий Туркистон — 1917) — тарихчи, давлат арбоби, мударрис, адиб ва шоир. Мусо Сайрамий уйғур олими Мулла Усмон охун халфадан Қуръон, ҳадис, тарих, адабиёт, илми нужум, география, араб ва форс тилларини ўрганган. "Мулла Мусо", "Бола мулла", "Мулла абжад" номлари ҳамда "Сайрамий" тахаллуси билан шуҳрат қозонган[1]. ХИХ асрнинг ўрталарида Шарқий Туркистонда ташкил топтан уйғур давлати маъмуриятида ҳар хил лавозимларда ишлаган. Мусо Сайрамий "Тазкиратул-авлиё, фи муфтахул имон" ("Авлиёлар тазкираси — имон калити", 1885), "Дар баёни Ас-ҳобул қаҳф" ("Ғор кишилари ҳақида", 1903), "Тарихи Аминия" (1903), "Тарихи Ҳамидия" (1908) каби тарихий асарлар ва "Девони маснавий" (1907) шеърлар тўплами, "Саломнома" (1916) номли асарлар муаллифи. "Тарихи Аминия" асарида Туркистон — Мўғулистонда ҳукм сурган хонликлар ва хонлар, Ёркенд хонлиги (1465 — 1759), уни Манжур-Хитойлар томонидан босиб олиниши, ерли аҳолининг мустақиллик учун курашлари ҳикоя қилинган[2]. Мусо Сайрамий асарлари Туркистоннинг ХИВ—ХИХ асрлар тарихини ўрганишда муҳим манба ҳисобланади.[3]
Манбалар
- ↑ МОЛЛА МУСА САЙРАМИ
- ↑ Лоcатион оф Саирам ис шоwн он Мап 1 ин Ким (2004), бефоре п. 1; ит'с 赛里木 (Саилиму) он модерн Чинесе мапс.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |