Мустафо ИИ (Турк.: مصطفى ثانى Муṣṭафā-йи сāнī) (6 Феврал 1664 – 29/30 Декабр 1703) – Усмонлилар империясининг 1695-1703-йиллардаги ҳукмдори[2].

Мустафо ИИ
مصطفى ثانى
Тугҳра оф Мустафа ИИ.ЖПГ
Усмонлилар империяси подшоҳи, халифаси, икки муқаддас масжид ходими
Ҳукмронлигининг бошланиши: 6-феврал 1695
Ҳукмронлигининг тугаши: 22-август 1703
Ўтмишдош: Аҳмад ИИ
Ворис:Аҳмад ИИИ[1]
Туғилган санаси: 6-феврал 1664-йил
Туғилган жойи:Эдирне, Усмонлилар империяси
Вафот санаси:30-декабр 1703-йил(1703-12-30)
(39 ёшда)
Вафот жойи:Истанбул, Усмонлилар империяси

Биографияси

Султон Меҳмед ИВ ва Эметуллаҳ Рабиа Гулнуш Султоннинг ўғли. Тахтга ўтиргунга қадар у Топкапи қафасида сақланмаган, балки Эдирнада яшаган ва эркинликда бўлган.

Ҳукмронлигининг дастлабки йилларида Турклар учун Муқаддас Лига билан урушнинг муваффақияциз йўналишини ўзгартиришга ҳаракат қилди. 1696-йилда у Болқондаги армияга шахсан раҳбарлик қилди ва австрияликларга нисбатан катта устунлиги туфайли муваффақиятларга эришди. 1697-йилда, Бош вазир Элмас Меҳмед Паşа[тр] қўмондонлиги остидаги турк қўшини Зентада император Евгений қўшинлари томонидан мағлубиятга учратилди. 1696-йилда рус қўшинлари Азовни эгаллаб олишди.

1699-йилда Карловиц шартномаси имзоланди, унга кўра Мореа ва Далматия Венецияга ўтди, Австрия Венгрия ва Трансилванияни, Полша Подолияни қабул қилди. 1700-йилдаги Константинопол шартномасига кўра, Азов Россияга берилди.

Уруш тугагандан сўнг Мустафо асосан Эдирнада яшаб, у ерда ов қилди. 1703-йил августда Константинополда унга қарши қўзғолон бошланди ва яничарларнинг бир қисми қўзғолончиларга қўшилди. Қўзғолончилар Эдирнега қарши юриш уюштирдилар. Ҳукумат қўшинлари улар томонига ўтди, шундан сўнг Мустафо укаси Аҳмад ИИИ фойдасига тахтдан воз кечди. 4 ойдан кейин собиқ Султон вафот этди[3].

Оиласи

Манбалар

  1. ↑ Бромлей, Ж. С.. Тҳе Неw Cамбридге Модерн Ҳисторй. Университй оф Cалифорниа: Университй Пресс, 1957 — 554-бет. ИСБН 0-521-22128-5. „тҳе мотҳер оф Мустафа ИИ анд Аҳмед ИИИ wас а Cретан“ 
  2. ↑ Ҳусаин, Фаисал (Оcтобер 2014). "Ин тҳе Беллиэс оф тҳе Маршес: Wатер анд Поwер ин тҳе Cоунтрйсиде оф Оттоман Багҳдад". Энвиронментал Ҳисторй. 
  3. ↑ Ладй Марй Wортлей Монтагу. Тҳе Туркиш Эмбассй Леттерс. Броадвиэw Пресс, 2012 — 154-бет. ИСБН 1554810426, 9781554810420.