Мустаҳаб (араб. — севилган, ёқтирилган) — шаръий амал; уни бажарган киши савобли бўлади, бажармаган киши гуноҳкор бўлмайди. Шаръий ҳукмлар китобларида мўминмусулмонлар қилишлари маъқул бўлган ўнлаб М. амаллар (нафл намозларини ўқиш, нафл рўзасини тутиш, садақалар бериб юриш, турмушда оддий одоб қоидаларига риоя этиш, атрофдаги одамлар учун турли фойдали ишлар қилиш ва ҳоказо) кўрсатиб ўтилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил