Мустанг (испанча: мустанго) — хонаки отларнинг ёввойилашган авлоди. Европаликларнинг истилосидан кейин улар Шимолий Америкага келтирган хонаки отларнинг ёввойилашувидан келиб чиққан. Эгасиз қолган, қўралардан чиқиб кетган отлар ҳосилдор яйловлар — прерияларда ёввойилашиб, каттакатта уюрларга айланган. Маҳаллий аҳоли Мустангларни гўшти, териси учун овлаган, қўлга ўргатган. ХВИИИ—ХИХ-асрларда уларнинг сони 4 млн.га етган. Мустанг ХХ асрга келиб бир неча ўн минг нафаргача камайиб кетган. Австралияда ҳам ёввойилашган йилқилар — брамби (Австралия мустанги) сақланиб қолган. Америка ва Австралияда Мустанглар яшайдиган ҳудудлар қўриқхоналарга айлантирилган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил