Мусулмон Намоз — 1962-йили Сурхондарё вилояти Узун туманидаги Файзова қишлоғида таваллуд топган. У Ўзбекистон Миллий университети (аввалги ТошДУ)нинг Ўзбек филологияси факултетини тамомлаган[1]. Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Ўзбек тили ва адабиёти институти, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Миллий ахборот агентлиги, „Ватан“,  „Темирйўлчи“ газетаси ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирлигида турли вазифаларда ишлаган. Ҳозирги вақтда „Маънавий ҳаёт“ журналида бўлим муҳаррири сифатида фаолият юритиш билан бирга, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида талабаларга сабоқ бериб келмоқда. Мусулмон Намознинг 2010-йилда „Юлдузлар шамоли“, 2018-йилда „Баҳоуддин Нақшбанд“ асарлари чоп этилган. Шунингдек, у бир қатор қисса, эссе ва адабий-танқидий мақолалар муаллифи.

Манбалар