Mutagenlar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Мутагенлар (мутация ва ... генез) — физик ва кимёвий омилларнинг тирик организмларга таъсир этиб, уларда мутациялар пайдо қиладиган омиллар. Физик мутагенлар ичида ионловчи нурлар муҳим ўрин тутади. Улар, ўз навбатида, электромагнитли (тўлқинли) ва корпускуляр омилларга бўлинади. Биринчи гуруҳга рентген, гамма ва космик нурлар киради. Иккинчи гуруҳга бета заррачалар (электрон ва позитронлар), протонлар, нейтронлар, алфа заррачалар, юқори ва паст ҳарорат киради. Ионловчи нурларнинг барчатурлари мутагенлик хоссаларига эга, аммо сунъий мутацияларни олишда, асосан, рентген ва гамма нурлари қўлланади. Кимёвий мутагенларга кўпчилик алкилловчи бирикмалар (ди-метилсулфат, диэтилсулфат, этиленимин, Н нитрозоалкилмочевина, нитрозометилмочевина, нитрозоэтилмочевина, этилметан сулфонат, ди-этилнитрозомочевина ва бошқалар), нуклеин кислоталар азотли асосларининг аналоглари, алкалоидлар ва бошқа киради. М. орасида кансероген ва тератоген хоссаларга эга бўлганлари ҳам учрайди. Шу сабабли кўпчилик мамлакатларда барча янги кимёвий бирикмаларнинг мутагенлик хусусиятини текшириш учун махсус институт ва лаборатория ташкил этилган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |