Mutolaa
Мутолаа – Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг китобхонликни ривожлантиришга қаратилган лойиҳаси[1][2][3]. Лойиҳага Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев томонидан 2024-йилнинг бошида асос солинган. 2023-йил 15-декабр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга ёшлар сиёсатида амалга оширилган ишлар ва келгусида амалга ошириладиган устувор вазифалар бўйича ҳисоботда „Мутолаа“ лойиҳасидан фойдаланадиган фойдаланувчилар сонини 1,5 миллион нафарга етказилиши белгиланган[4]. Лойиҳа ЁуТубе ижтимоий тармоғида видео шаклида аудио китоблар шаклида ҳамда илова шаклида „Гоогле Плай“ ҳамда „Апп сторе“ платформаларига жойланиб келинмоқда[5]. Лойиҳадан ҳозирги пайтда 1,4 миллиондан ортиқ фойдаланувчилар фойдаланишмоқда. 4000 га яқин китобларнинг электрон ва аудио шакллари жойланган[6].
| Лойиҳа мақсади | Ёш китобхонларни кашф этиш, китобхонлик маданиятини шакллантириш |
|---|---|
| Лойиҳа тури | илова |
| Статус | фаол |
| Жойлашуви | Ўзбекистон |
| Асосчи(лар)и | Алишер Саъдуллаев |
| Президенти | Сирожиддин Олимов |
| Вебсайти | мутолаа.cом |
| Тил(лар)и | ўзбекча, русча |
Номланиши
1908-йилда Самарқанд шаҳрида жадид Маҳмудхўжа Беҳбудий томонидан „Мутолаахона“ номли кутубхонага асос солинган эди[7]. Маскан фаолиятида Маҳмудхўжа Беҳбудийга сафдошлари Ҳожи Муин, Саидаҳмад Васлий Самарқандий ва муаллим Абдуқодир Шакурий кўмаклашишган. Таркибий жиҳатдан жуда бой, хилма-хилликка эга фонд бўлган. Кутубхона турли давлатларда нашр қилинган диний ҳамда дунёвий китоблар, суратли журнал ва газеталар, энсиклопедия, луғатлар, харита ва атласлардан ташкил топган эди. Лойиҳага маърифатпарварнинг халқнинг зиёсини оширишга қаратилган кутубхона номидан илҳомланган ҳолда „Мутолаа“ номи берилган.
Фаолияти
ЁуТубеда ва „Мутолаа“ иловасида китобларнинг электрон ва аудио вариантлари мавжуд. Шу билан биргаликда ёзувчи ва драматург Жавлон Жовлиевнинг „Қўрқма“ романининг кино-китоб шакли яратилган. Кино-китобда 70 нафар ўзбек талабасининг Олмонияда олган таълими ва совет ҳукумати томонидан уларнинг таҳқирланиши кенг очиб берилган. 2024-йил 27-апрел куни Тошкент шаҳридаги Ёшлар ижод саройида „Қўрқма“ романининг кинофилм шакли премераси ўтказилди. Премерада Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа, таниқли ўзбек тадбиркори Мурод Назаров, собиқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ва жамиятнинг бошқа фаоллари иштирок этишди. Роман 3 та тилга (инглизча, русча ва испанча) тилларга дубляж қилинган.
Платформада китоблар қуйидаги туркумларга бўлинган: Рубоийлар, илмий-оммабоп, филм, мемуар, достон, мумтоз адабиёт, роман, қисса, шеър, ҳикоялар ва эртаклар. Жумладан, Амир Темурнинг „Темур тузуклари“ , Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг „Бобурнома“ мемуарлари, „Алпомиш“, „Шеър билан дуррож ҳикояти“ ҳамда „Семурғ ёки паризод билан бунёд“ достонлари, Даниэл Дефоэнинг „Робинзон Крузо“, Пауло Cоэлҳонинг „Алкимёгар“, Абдулла Қодирийнинг „Меҳробдан чаён“, Худойберди Тўхтабоевнинг „Сариқ девни миниб“, Пиримқул Қодировнинг „Юлдузли тунлар“, Мирмуҳсиннинг „Меъмор“, „Хўжанд қалъаси“, Одил Ёқубовнинг „Диёнат“, Эркин Аъзамнинг „Шовқин“, Лев Толстойнинг „Тирилиш“, Нодар Думбадзенинг „Абадият қонуни“ ҳамда Бичерстоу Гарриетнинг „Том тоғанинг кулбаси“ романлари, Одил Ёқубовнинг „Муқаддас“, Антоине де Саинт-Эхупéрйнинг „Кичкина шаҳзода“, „Истеҳком“, Саъдулло Қуроновнинг „Галактикада бир кун“, Шукур Холмирзаевнинг „Ўн саккизга кирмаган ким бор“, Абдулла Қаҳҳорнинг „Ўтмишдан эртаклар“, Ғафур Ғуломнинг „Шум бола“, Абдурауф Фитратнинг „Ҳинд сайёҳининг қиссаси“, Фарҳод Мусажоновнинг „Бир қултум булоқ суви“, Азиз Несиннинг „Ғаройиб болалар“, „Адабиёцевар“, Саъдий Шерозийнинг „Туркий Гулистон ёхуд ахлоқ“, Эркин Маликнинг „Чампо отли илон“ ҳамда Гулноз Тожибоеванинг „Жайхун ва аланга“ қиссалари, Саид Аҳмаднинг „От билан суҳбат“, Асад Дилмуроднинг „Қўнғироқ“, Аҳмад Аъзамнинг „Автобус“, Эркин Аъзамнинг „Анойининг жайдари олмаси“, Ўткир Ҳошимовнинг „Бозор“, Назар Эшонқулнинг „Шамолни тутиб бўлмайди“, Абдуқаюм Йўлдошовнинг „Парим бўлса“, Абдулла Қаҳҳорнинг „Думли одамлар“, О. Ҳенрйнинг „Сўнгги япроқ“, Мурод Муҳаммад Дўстнинг „Дашт-у далаларда“, Асқад Мухторнинг „Чодирхаёл“, Абдулла Қаҳҳорнинг „Муҳаббат“, Александр Куприннинг „Миннатли нон“, Садриддин Айнийнинг „Судхўрнинг зиёфати“, Анвар Обиджоннинг „Тип тиниқ вужуд“, Антон Чеховнинг „Қийшиқ ойна“, Алберто Моравианинг „Май ёмғири“, Шарифжон Аҳмаднинг „Тўртинчи қаватдаги хонадон“, Азим Суюннинг „Саҳро ўртасида тўнтарилиб ётган тошбақа“, Хайриддин Султоновнинг „Ё Жамшид“, Нодир Норматовнинг „Ойтош“, Абдулла Қаҳҳорнинг „Даҳшат“, „Анор“, Ойбекнинг „Фанорчи ота“, „Гулноқ“ Алберто Моравионинг „Чақалоқ“, Аҳмад Аъзамнинг „Бир кам дунё“, Хорхе Луис Борхеснинг „Соҳилдаги учрашув“, Қўчқор Норқобилнинг „Оқибат дарахти“, „Бу ерларда ҳаёт бошқача“, Робиндранат Тагорнинг „Шубха“, ЎГенри „Кактус“, Наби Жалолиддиннинг „Эркаги бор уй“, Нурали Қобулнинг „Кечиккан турналар“, „Бургутлар чўққиларда яшайди“, Назар Эшонқулнинг „Маймун етаклаган одам“, Набижон Боқийнинг „Ҳисорак“, Исажон Султоннинг „Фаришта“, „Мен, онам ва Ўрта ер денгизи“, Собир Ўнарнинг „Сафура холамнинг эртаги“, Мурод Муҳаммад Дўстнинг „Дарвоза ёнидаги ит“, Айзек Азимовнинг „Фазодаги можаро“, Фёдор Достоевскийнинг „Кулгили одамнинг туши“, Ғафур Шермуҳаммаднинг „Қудуқ“, Теодор Драйзернинг „Нефт“, Агати Кристининг „Устаси фаранг ўғрилар“, Алваро Юнкенинг „Муаллима учун атиргул“ Акутагава Рюноскенинг „Тансиқ таомлар“, Анатолий Алексейнинг „Энг бахтиёр кун“ ҳамда Абдулҳамид Чўлпоннинг „Тараққий“ каби ҳикоялар лойиҳанинг ЁуТубе платформасидаги саҳифасига ва „Мутолаа“ платформасига аудио шаклида жойланган.
Китоб-кино
Лойиҳа томонидан бир қанча асарларга асосланган ҳолда бадиий ҳужжатли филмлар суратга олинган. Жумладан, Жавлон Жовлиевнинг „Қўрқма“ романига асосланган Қўрқма, Антоине де Саинт-Эхупéрйнинг „Кичкина шаҳзода“, Абдулла Қаҳҳорнинг „Даҳшат“ ҳикоясига асосланган филмлар суратга олинган[8][9][10].
Манбалар
- ↑ „"Мутолаа" лойиҳасининг расмий веб-сайти“. Мутолаа.cом.
- ↑ „Тошкентда ўзбек тилидаги китоблар ва аудиокитоблардан иборат Мутолаа мобил кутубхонаси тақдимоти бўлиб ўтди“. Газета.уз. Қаралди: 3-январ 2025-йил.
- ↑ „Янги виртуал кутубхона — “Мутолаа” иловаси ярим миллион марта юклаб олинди“. дарё.уз. Қаралди: 3-январ 2025-йил.
- ↑ „Ёшлар билан ишлаш тизими бўйича ахборот берилди“. Пресидент.уз. Қаралди: 17-июн 2024-йил.
- ↑ „𝐌𝐮𝐭𝐨𝐥𝐚𝐚” – энг сара китобларнинг электрон, аудио ҳамда видео шаклидаги сифатли ва тизимли платформаси!“. плай.гоогле.cом. Қаралди: 17-июн 2024-йил.
- ↑ „“Мутолаа” лойиҳаси фойдаланувчилари сони ортмоқда“. УзА. Қаралди: 3-январ 2025-йил.
- ↑ „Беҳбудия кутубхонаси: 114 йил аввал Самарқандда очилган, кунига 14 соатлаб ишлаган ва… қаровсиз қолиб ёпилган“. Қаралди: 17-июн 2024-йил.
- ↑ „“Мутолаа” лойиҳаси“. ҳттпс://гов.уз/.+Қаралди: 3-январ 2025-йил.
- ↑ „“Мутолаа” лойиҳасининг кенг кўламли тақдимоти ва “Қўрқма” филми премераси ўтказилди“. Янги О'збекистон (29 апрел 2024). Қаралди: 3-январ 2025-йил.
- ↑ „«Мутолаа» лойиҳаси тақдимоти асосида «Қўрқма» филми намойиш этилди.“. ждпу.уз. Қаралди: 3-январ 2025-йил.