Mutribiy
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Мутрибий, Ноий (тахаллуслари; асл исм-шарифи Мавлоно Султонмуҳаммад Мутрибий Ноий Самарқандий) (1558, Самарқанд — ХВИИ асрнинг 30-йиллари) — шоир, адабиёцҳунос, хаттот ва созанда. Форсийда ижод қилган. Самарқанд мактаб ва мадрасаларида ўқиган. Маълумотини ошириш учун Бухорога бориб, замонасининг етук олимлари қўлида таълим олган. ХВИ аср охирида Самарқандга қайтиб, ижод билан шуғулланган. М.нинг Самарқандда тузган "Тазкират уш-шуаро" (1605) ва Ҳиндистонда ёзган "Нусхаи зебои Жаҳонгир" (1625) номли адабий ва тарихий асарлари ҳамда "Хотироти Мутрибий" мемуари сақланган. "Тазкират уш-шуаро"да ХВИ аср 2-ярми — ХВИИ аср бошларида Ўрта Осиё ва Озарбайжонда яшаб ижод этган 320 нафардан ортиқ шоирнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумот берилган. Асар кириш қисм ва 2 фаслдан иборат. Шоирларнинг номлари абжад тизими асосида жоилаштирилган. М. тазкирада келтирилган асарларнинг вазн турлари, бадиий воситалари ҳақида ҳам фикр билдирган. Шоирларнинг форсий ҳамда туркий ғазалларидан намуналар берилган. Асар ўша давр адабий муҳитини ўрганишда муҳим манба ҳ.исобланади.
"Нусхаи зебои Жаҳонгир" тазкирасини М. Ҳиндистонда бўлганида (1625—27) ёзиб, Жаҳонгир шоҳга туҳ-фа этган. Мазкур асар охирига шох,нинг таклифи билан Жаҳонгирнинг ўзи тузган тазкира илова қилинган. Унда 292 шоир ҳақида маълумот келтирилган. М. Самарқандга қайтгач, "Хотироти Мутрибий" асарини ёзган. Унда Ўрта Осиё ва Ҳиндистон ўртасидаги адабиймаданий, сиёсий алоқалар акс этган. М. шеърларидан намуналар турли манбаларда учрайди. "Тазкират уш-шуаро" асари Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқ-шунослик институти фондида (инв. №2253), "Нусхаи зебои Жаҳонгир" ва "Хотироти Мутрибий"нинг Ҳиндистонда кўчирилган нусхаси (1665) Лондондаги Индия оффис кутубхонасида сақланади (инв. №3023).
ЛЛ.Ахмедов Б. А., Историко-географическая литература Средней Азии ХВИ— ХВИИИ вв. (Писменниэ памятники), Т., 1985.
Бегали Қосимов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |