Абу Исъҳоқ Иброҳим ибн Жаъфар ал-Муқтадир (арабча: أبو إسحاق إبراهيم بن جعفر المقتدر‎‎), ҳукмдорлик унвони ал-Муттақий исми билан машҳур, (908 — 968-йил июл; المتقي) 940-йилдан 944-йилгача Бағдодда халифалик қилган Аббосийлар халифаси. Ҳукмронлик даври „сўнгги Аббосийлар даври“ (940—1258) бошланиши билан характерли.

ал-Муттақий
المتقي
Халифа
Мўминлар амири

ал-Муттақийнинг кумуш дирҳами. Тангада ҳам халифа, ҳам амир ал-умаро Бажкам исмлари ёзилган.
Аббосийлар халифалигининг 21-халифаси
Бағдодда ҳукмронлик қилган Аббосий халифа
Салтанат 940-йил 15-декабр — 944-йил 26-август
Ўтмишдоши ар-Радий
Давомчиси ал-Мустакфий
Туғилиши тах. 908-йил
Бағдод, Аббосийлар халифалиги
Вафоти 968-йил июл (60 ёшда)
Аббосийлар халифалиги
Турмуш ўртоғи Умму Исъҳоқ
Фарзандлари Исъҳоқ
Тўлиқ номи
Абу Исъҳоқ Иброҳим ибн Жаъфар ал-Муқтадир ал-Муттақий
Сулола Аббосийлар
Отаси ал-Муқтадир
Онаси Халуб Заҳро
Дини Ислом (Суннийлик)

Биографияси

Ал-Муттақий ал-Муқтадирнинг[1][2] Халуб, шунингдек Зуҳра, исмли канизакдан туғилган ўғли[3]. Канизак юнон миллатига мансуб бўлиб[4], Иброҳимнинг (бўлажак халифа ал-Муттақий) онаси бўлган[1][2]. Тўлиқ исми Иброҳим ибн Жаъфар ал-Муқтадир, куняси эса Абу Исъҳоқ бўлган.

Бу вақтда халифалик аҳамияциз бўлиб қолган эди. Аввалги халифа ар-Радий вафот этгач, амир ул-умаро (амирлар амири) Бажкам ўз котибини Бағдодга жўнатиш билан кифояланиб, котиб янги халифани сайлаш учун кенгашни тўплаган. Кенгаш марҳум халифанинг укаси ал-Муттақийни танлаган. Тахт бир неча кун бўш қолгач, ал-Муттақий лавозимни эгаллаган. Янги халифанинг биринчи иши Бажкамга байроқ ва шараф либосини юбориш бўлиб, бу унинг мартабасини тасдиқлаган.

Бажкам Воситга қайтишдан олдин, ўз ҳукуматини тузган, овга чиққан ва овда эканида талончи курдлар гуруҳи қўлида ўлган. Пойтахтда яна анархия бошланган.

Расмийлар ўртасидаги рақобат

Вазир Абу Абдуллоҳ ал-Баридий кетгач, 3-июл куни ожиз халифа ал-Муттақий Куранкижни амир ул-умаро этиб тайинлаган. Ўша кечаси Турк Такинак ҳибсга олиниб, чўктириб ўлдирилган[5]. Куранкий ўзига котиблик учун Абулфараж ибн Абдурраҳмон ал-Исфаҳонийни танлаган. Али ибн Исо ибн ал-Жарроҳ ва унинг укаси Абдурраҳмонни вазир унвонисиз бошқарма бошлиғи бўлишга таклиф қилган. Бироқ бу тартиб узоқ давом этмаган. Бир неча кун ичида ака-ука Банул Жарроҳ ишдан олиниб, Абу Исъҳоқ Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Қарорий вазир этиб тайинланган[6]. Ал-Баридий янги кучлар йиғиб, Басрадаги қароргоҳидан Воситга келгач, Куранжий уларга қарши туриш учун Дайламий қўмондон Испахон бошчилигида қўшин юборган. Қўшин яқинлашиб келаётгани ҳақидаги хабарни эшитган баридийлар Воситни ташлаб, Басрага чекинган[7].

Бу орада Сурияга қочган аввалги амир ул-умаро Муҳаммад ибн Раиқ Бағдодни тарк этган туркий қўмондонлар оқими туфайли кучайиб, ал-Муттақийдан Аббосийлар пойтахтига қайтиш таклиф қилинган мактуб олган[8]. Куранкиж Ибн Раиқнинг Бағдодга юриши ҳақидаги хабарни эшитгач, деярли баридийлар қўлига ўтган Воситдан Испахонни чақириб олган. 22-августда вазир ал-Қароритийни ҳам лавозимидан бўшатиб, ўрнига Абу Жа’фар Муҳаммад ибн Қосим ал-Кархийни тайинлаган[9].

Ибн Раиқ Бағдодга яқинлашгач, Куранкиж шаҳардан чиқиб, Укбара томон йўл олган. Икки қўшин бир неча кун жанг қилса-да, Ибн Раиқ ғалабани та’минлай олмаган. Шунга қарамай, 23-август куни Ибн Муқотил бошчилигидаги Ибн Раиқ қўшини отряди Бағдодга кирган. Икки кундан сўнг Ибн Раиқ қўшинининг асосий қисми ҳам шаҳарга кирган. Куранжий эса бир кунлик йўл ортда қолиб кетган. Хабарларга кўра, Куранкиж ва унинг одамлари рақибига нафрат билан қараган. Ибн Раиқнинг ўзи Сурияга қайтишни ўйлаган. Шаҳар ичида бошланган жангда Ибн Раиқнинг ба’зи йигитлари Дайламийларга орқадан ҳужум қилишга муваффақ бўлган. Дайламийлар аҳолининг ҳам ҳужумига учраганларидан сўнг, ваҳимага тушиб қолишган. Куранкижнинг чекиниб, яшириниши Раиқнинг ҳукмронлигини таъминлаган[10][11]. 22-сентабрда Ибн Раиқ тирик қолган Дайламийларни қатл этиб, эртаси куни амир ул-умаро даражасига кўтарилган. Куранкиж топилиб, саройда қамоққа ташланган[11][12].

Халифанинг амир ул-умароси Муҳаммад ибн Раиқ халифани ўзи билан бирга Мосулга кетишга кўндирган.

Ал-Муттақийни у ерда уни пойтахтга қайтариш учун юриш уюштирган Ҳамдонийлар сулоласи кутиб олган. Бироқ, уларнинг мақсадлари худбинлик бўлган. Улар Ибн Раиқни ўлдириб, унинг Сурия ҳукуматини ўзларига қўшиб, Бағдод томон юришган. Носир ад-Давла исмли Ҳамдонийлар етакчиси халифа билан Бағдодга йўл олган.

Ҳамдоний раҳбарлари араб биродарлари орасида қанчалик қудратли бўлишса-да, юнонлар устидан ғалаба қозонишда ҳисса қўшган хорижлик ёлланма аскарлар ва шаҳардаги яхши уюшган турк қўшинлари туфайли Бағдодда ҳукмронлик қилишни эплай олмадилар. Шундай қилиб, Тузун исмли турк саркардаси Бағдодга ғалаба билан кириб, амир ул-умаро даражасига эришгач, бир йилдан камроқ вақт ичида Ҳамдонийлар етакчилари Мосулга қайтишга мажбур бўлган. Бироқ, унинг душманига қарши бошланган янги суд жараёни Тузунни пойтахтни тарк этишга мажбур қилган. Шаҳарда йўқлигида халифа хавф остида қолган фитна бошланиб, яна Ҳамдонийлар шаҳзодасидан ёрдам сўрашга мажбур бўлган. Бунга жавобан юборилган қўшинлар қочишга имкон бериб, аввал Мосулга, кейин Нусайбинга қочиб кетган.

Кўп ўтмай, Тузун ва Ҳамдонийлар етакчилари ўртасида тинчлик ўрнатилгач, ал-Муттақий машҳур аждодларининг мағрур саройи бўлган Раққада қароргоҳ қилган.

Қулаши ва ворислик масаласи

Кейинчалик ал-Муттақий ўзини чинакам ва содиқ хизмат қилишга астойдил қасам ичган Тузуннинг қўлига топширган. Бироқ, орадан кўп ўтмай Тузун халифани тахтдан ағдариб, кўзини кўр қилган. Ўша куни Тузун собиқ халифанинг амакиваччасини „Худонинг ўзи кифоя“ — ал-Мустакфий исми билан тахтга чиқарган.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Массигнон, Л.; Масон, Ҳ.. Тҳе Пассион оф Ал-Ҳаллаж: Мйстиc анд Мартйр оф Ислам, Боллинген Сериэс. Принcетон Университй Пресс, 1994 — 182-бет. ИСБН 978-0-691-01919-2. 
  2. ↑ 2,0 2,1 Массигнон, Л.; Масон, Ҳ.. Тҳе Пассион оф Ал-Ҳаллаж, Мйстиc анд Мартйр оф Ислам, Волуме 1: Тҳе Лифе оф Ал-Ҳаллаж, Онлине аccесс wитҳ ЖИСC субсcриптион агреэмент: АCЛС Ҳуманитиэс Э-Боокс. Принcетон Университй Пресс, 2019 — 394-бет. 
  3. ↑ Ризви, Саййид Саээд Акҳтар; Шоу, Салман. Утумwа: Мтазамо wа Киисламу на wа Нчи за Магҳариби. Ал-Итраҳ Фоундатион, 2005 — 63-бет. ИСБН 978-9987-9022-4-8. 
  4. ↑ الدكتور, عبد القادر بوباية ،الأستاذ. الاكتفاء في اخبار الخلفاء 1-2 ج2, الاكتفاء في اخبار الخلفاء 1-2. Дар Ал Котоб Ал Илмияҳ دار الكتب العلمية, 2009 — 453-бет. 
  5. ↑ Амедроз & Марголиоутҳ 1921, сс. 18–19.
  6. ↑ Амедроз & Марголиоутҳ 1921, сс. 18–20.
  7. ↑ Амедроз & Марголиоутҳ 1921, с. 20.
  8. ↑ Амедроз & Марголиоутҳ 1921, сс. 20–21.
  9. ↑ Амедроз & Марголиоутҳ 1921, с. 21.
  10. ↑ Амедроз & Марголиоутҳ 1921, сс. 21–23.
  11. ↑ 11,0 11,1 Боwен 1928, с. 373.
  12. ↑ Амедроз & Марголиоутҳ 1921, сс. 23–24.

Адабиётлар

ал-Муттақий
Таваллуди: 908 Вафоти: 968-йил июл
Суннийлик унвонлари
Олдингиси Аббосийлар халифалигининг халифаси
940-йил 15-декабр — 944-йил 26-август
Кейингиси