Муванг [асл исми Жиман, Мутянзи ("Тангри фарзанди Мй") деб ҳам аталади! (? — милоддан аввалги 947) — қад. Хитойдаги Ғарбий Чжоу хонлиги (милоддан аввалги ХИ аср — 777 й.)нинг 5-ҳокими (мил. ав. 1001—947 йиллар), сайёқ. Помир ва Кунлун тоғларидан чиқадиган нефрит тошини излаб Ғарбга сафар қилган. М. ҳамрохлари билан Чингхай ўлкаси (Тибет тоғларининг юқори қисми) орқали Тарим воҳасига келган. У ерда Оққош (Байюйхе) ва Қорақош (Хейюяхе) дарёларидан ўтиб Помирга етиб борган. Маҳаллий ҳокимлар М.га Хўтаннинг нефрит тошларидан ясалган буюмларни совға қилишган. Помир орқали ғарб томон юриб Тошқўрғонда тўхтаган. Кейин Сюнчи кўлига етиб борган. Бу ердан М. анча йўл юриб Си-вангму давлатига келган, сўнгра шим.-ғарбга бурилиб сафарини давом эттирган. М. Қиршзистон яйловлари орқали юртига қайтган. Агар М. яшаган давр ҳисобга олинса, унинг ғарб сафари бундан 3 минг йил муқаддам Ўзбекистон Хитой оралиғидаги Буюк ипак йўли орқали амалга ошганлиги маълум бўлади. Бу ушбу йўлнинг ундан ҳам одсин мавжуд бўлганлигидан далолат беради.

Абдулаҳад Хўжаев[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил