АККОМОДАТСИЙА (лот. аccомодатио – мувофиқлашув) Ёнма-ён келган ундош ва унли товушлар артикуляциясининг бир-бирига уйғунлашуви. Масалан, и, у унлилари к, г ундошлари билан ёндош келганда, уларга мослашиб, олдинги қатор унли сифатида талаффуз этилади: кийик, сигир, бугун, гул. Худди шу унлилар чуқур тил орқа қ, ғ ундошлари билан ёндош келганда, уларга мослашиб, маълум даражада тил орқа унлиси каби талаффуз этилади: қийин, қуюқ, ғужум, ғижим ва б.