Мухтасар Жаҳонгир қизи Тоҳирова (2000-йил 5-мартда туғилган) — ўзбек спортчиси, ўқ отиш бўйича иштирок этади. Пневматик милтиқдан ўқ отиш бўйича ихтисослашган. Олимпия ўйинлари иштирокчиси саналади.

Мухтасар Жаҳонгир қизи Тоҳирова
Шахсий маълумотлари
Жинси Аёл
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таваллуд санаси 2000-йил 5-март (2000-03-05) (26 ёш)
Спорт
Қайси спорт Ўқ отиш
Клуби “Ватанпарвар”

Таржимаи ҳол

Мухтасар Тоҳирова 2000-йил 5-мартда туғилган. У рус ва ўзбек тилларини мукаммал билади. У 2010-йилдан ўқ отиш билан шуғуллана бошлади[1][2] .

Спорт фаолияти

У Наманганнинг “Ватанпарвар” клубида иштирок этади. Мухтасарнинг мураббийси Елена Кузнесова бўлади[1][2] .

Мухтасар Тоҳирова 2017-йили ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этган. Ушбу турнир Германиянинг Зуле шаҳрида бўлиб ўтади. Якуний рейтингда у 80-ўринни эгаллади[1] .

Мухтасар 2019-йилда Рио-де-Жанейродаги жаҳон чемпионатининг бир босқичида иштирок этади. Пневматик милтиқдан ўқ отиш бўйича ўзбекистонлик спортчи 103-ўринни, умумжамоа ҳисобида 33-ўринни олишга муваффақ бўлади[1].

2019-йилги Осиё чемпионатида Мухтасар катталар ўртасидаги қит’а чемпионатида дебют қилади. Доҳадаги турнирда ўзбекистонлик спортчи уч йўналиш бўйича баҳслашди. У 10 метрга пневматик милтиқдан отиш бўйича 41-ўринни, 50 метрга пневматик милтиқдан отиш бўйича учта позисиядан 32-ўринни, шунингдек, 10 метрга пневматик милтиқдан ўқ отиш бўйича жамоавий баҳсларда иштирок этиб, 22-ўринни тутади[1].

2021-йилда у Қозоғистондаги халқаро турнирда ғалабага эришади ва CОВИД-19 пандемияси сабабли бир йилга қолдирилган Токио-2020 Ёзги Олимпия ўйинларида ўз мамлакатини ҳимоя қилиш ҳуқуқини олади. Шу билан бирга, у биратўла ўқ отишнинг иккита турига йўлланма олади — бири 10 метрдан пневматик милтиқдан ўқ отиш ва яна бири учта ҳолат бўйича 50 метр масофага милтиқдан ўқ отиш эди[3].

Японияда Мухтасар Тоҳирова пневматик милтиқдан ўқ отиш бўйича саралаш босқичини якунлаб, 622,2 балл билан 33-ўринни эгаллайди[4] .

Унвон ва мукофотлари

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 „Шоотинг ТОКҲИРОВА Мукҳтасар“ (эн). Токё 2020 Олймпиcс. 2021-йил 24-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 24-июл.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Мукҳтасар ТОКҲИРОВА“ (эн). ИССФ. 2021-йил 7-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 24-июл.
  3. ↑ „Узбекистан завоевал две лицензии на Олимпиаду в Токио по стрелковому спорту“ (ру). ҳттпс://узнеwс.уз. 2021-йил 24-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 24-июл.
  4. ↑ „Ўқ отиш. Тохирова 33-ўринни эгаллади“ (уз). Оламспорт.cом. 2021-йил 24-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 24-июл.
  5. ↑ „Президент Олимпиадада иштирок этган спортчилар ва мураббийларни мукофотлади“. газета.уз. Қаралди: 31-июл 2024-йил.