Muxtor Rasulov
Расулов Мухтор (1922.25.12, Фарғона шаҳри) — иқтисодчи олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1982), иқтисод фанлари доктори (1975), профессор (1976). Тошкент молияиқтисод институтини тугатган (1951). Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси. Ўрта Осиё университетида ўқитувчи, доцент, профессор ва кафедра мудири (1951—61). Самарқанд кооператив институти ректори (196169), Фарғона университети проректори (1969—73), Тошкент университетида кафедра мудири (1974—2000). 2000-йилдан Тошкент иқтисодиёт университети савдо менежменти кафедрасида профессор Илмий ишлари Ўзбекистондаги савдо тарихи, кооператив ҳаракати тарихи, кооператив савдо иқтисодиёти, бозор иқтисодиёти ва бошқа масалаларга бағишланган.
Адабиётлар
- Кооператив савдо иқтисодиёти, Т., 1966; Бозор иқтисодиёти асослари, Т., 1999, Бозорни ижтимоий ҳимоялаш, Т., 2003.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |