Мухтор Сафарбоевич Саидов (1930.26.11, Манғит шаҳри — 23.03.2020, Тошкент) — физик олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академик (1984), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1980), физикамат, фанлари доктори (1970), профессор (1982). Ўзбекистон Фанлар академияси Электроника институти директори (1978— 1985), Ўзбекистон Фанлар академияси Президиуми физикамат, фанлари булимининг академик котиби (1985— 1989), Ўзбекистон Фанлар академияси Физикатехника институти лабратория мудири (1960-йилдан). Асосий илмий ишлари кўп компонентли икки фазали тизимларда кимёвий элементларнинг ўзаро таъсирлари ва тақсимланиш қонуниятларини аниклашга; эритмаларнинг молекулярстатистик назариясини, яримутказгич материаллардан кремнийни, кремнийгерманийнинг қаттиқ эритмалари ва бошқаларни ўрганишга; ёруғланувчи, нурларни сезувчи, қуёш энергиясини электр энергиясига айлантирувчи яримутказгич асбоблар физикаси ва технологиялари муаммоларини ечишга бағишланган. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1992).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил