Мухтор Бескенулй Тлеуберди (Тлеубердин) (қозоқча: Мұхтар Бескенұли Тілеуберді, 1968-йил 30-июн, Оқсувкент, Сайрам тумани, Туркистон вилояти, Қозоғистон ССР[1]) — Қозоғистон давлат арбоби, Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири.

Мухтор Тлеуберди
 Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири
Мансаб даври
18-сентябр 2019-йил
Президент Қосим-Жўмарт Тоқаев
Ўтмишдоши Бейбут Атамқулов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1968-йил 30-июн (1968-06-30) (58 ёш)
Оқсувкент, Сайрам тумани, Туркистон вилояти, Қозоғистон ССР
Касби Фалсафа мутахассиси
Маълумоти Қозоқ миллий университети
Мукофотлари

Биографияси

1990-йилда Қозоқ миллий университетининг фалсафа факултетини тамомлаган[2]. 1993-йилдан — Аттаşэ, Осиё мамлакатлари идорасининг учинчи котиби. 1996-йилдан — Қозоғистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонасининг учинчи, иккинчи котиби.

1999-йилдан — Осиё, Яқин Шарқ ва Африка департаментининг биринчи котиби, Икки томонлама ҳамкорлик бўлими бошлиғи. Қозоғистон Республикаси Президенти Администрациясида Давлат котибининг халқаро ишлар бўйича маслаҳатчиси. 2001-йилдан — Қозоғистон Республикасининг Исроил давлатидаги элчихонаси маслаҳатчиси. 2003-йилдан — Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари. 2004-йилдан — Қозоғистоннинг Малайзиядаги элчиси[3]. 2005-йилдан — Қозоғистоннинг Индонезия Республикаси, Бруней Даруссалом ва Филиппин Республикасидаги элчиси билан бир вақтда[4]. 2009-йилдан — Қозоғистоннинг Швейцариядаги элчиси, Қозоғистон Республикасининг Ватикан штати Лихтенштейн князлигида фавқулодда ва мухтор элчиси. 2016-йилдан — Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари[5].

2019-йилдан — Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири[6].

Мукофотлар

„Парасат“ ордени (2020).

Манбалар