Muxtorjon Murtazoyev
Муртазоев Мухторжон (1909-йил, 5-май - Қўқон — 1994-йил, 3-феврал) — хонанда, созанда (ғижжак, дутор, танбур), бастакор. Фарғона водийси замонавий бастакорлик мактабининг асосчиларидан. Анъанавий мусиқа йўлларини Маҳрам ҳофиз ва ғижжакчи Қодиржон Ҳам-дамовлардан ўрганган. Қўқон шаҳри Темирйўлчилар маданият саройида мусиқа раҳбари (1929—33), Қўқон театрида созанда (1933—41) ва мусиқа раҳбари (1957-йилдан), Янгийўл театри (1942—45), Муқимий театри (1945 — 57)да ғижжакчи-консертмейстер, Қўқонда мақомчилар ансамблининг бадиий раҳбари (1957-йилдан). Мумтоз ва замондош шоирларнинг шеърларига яратган қўшиқ ва ашулалари ("Ўрта-ма", "Гулзор макони", "Соғиниш", "Жоним ила жоним", "Бир ишва билан", "Эй кўнгил", "Жафо ҳам қилмадинг" ва бошқалар) М.Аҳмедов, О.Имом-хўжаев, К.Мўминов ва бошқа ҳофизлар репертуаридан ўрин олган. Айниқса, Т. Қодиров талқинидаги "Фарғона тонг отгунча", "Бизни ташлаб" каби бадиий етук асарлари оммавийлашган. "Дўстлар" (Уйғун пъесаси), "Қумрининг муроди" (Ж.Машрабий), Д.Жалилов билан биргаликда "Ишқобод" (С.Абдулла), "Холисхон" (Ҳамза) каби спектаклларга мусиқа басталаган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |