Википедияда исми Музаффар ва фамилияси Солиев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Музаффар Холдарбоевич Солиев (Музаффар Холдарбоевич Солиев, 1975-йил 22-май, Тошкент, Ўзбекистон ССР, СССР) – ўзбек давлат арбоби, 2021-2023-йилларда Нурафшон шаҳар ҳокими, 2017—2021-йилларда Ўзбекистон уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазири[1].

Музаффар Холдарбоевич Солиев

Музаффар Солиев 2019-йилда
 Ўзбекистон Республикаси Уй-жой, коммунал хизматлар вазири
Мансаб даври
2017-йил 5-июлдан – 2021-йил 14-январгача
Президент Шавкат Мирзиёев
Бош вазир Абдулла Орипов
Ўтмишдоши лавозим таъсис этилган
Вориси Шерзод Ҳидоятов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1975-йил 22-май (1975-05-22) (51 ёш)
Тошкент, ЎзССР, СССР
Маълумоти Тошкент давлат техника университети
Унвони Полковник

Биография

1997-йилда Тошкент давлат техника университетини тугатган[2].

1997—1999-йилларда Ҳарбий хизматни ўтаган.

1999—2015-йилларда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тизимидаги моддий-техник ва ҳарбий таъминот хизматларида турли лавозимларда ишлаган.

2015—2017-йилларда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари бўлган.

2017-йил 5-июлда „Ўзкоммунхизмат“ агентлиги негизида ташкил этилган Уй-жой, коммунал хизматлар вазирлигига раҳбар этиб тайинланди.

2021-йил 14-январда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан „ишидаги камчиликлар, қайта-қайта огоҳлантиришлардан хулосалар чиқарилмаганлиги учун“ ишдан бўшатилган. Унинг ўрнига Шерзод Ҳидоятов уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири этиб тайинлади[3]

15-январ куни Нурафшон шаҳар ҳокими этиб тайинланди ва 2023-йил 6-апрелда ушбу лавозимдан озод қилинди[4]. Шу куни қамоққа олингани айтилган[5].

2024-йил март ойи бошларида унинг иши жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судида кўриб чиқилиши бошланган[6]. Суд ҳукми билан мамлакат Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддасида (мансаб сохтакорлиги) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган. 7 йиллик қамоқ жазосига тортилиши билан бирга 3 йил мобайнида моддий жавобгар шахс лавозимида ишлаш ҳуқуқидан ҳам маҳрум этилган. У сохта маълумотлар ва ёзувлар киритиб ҳужжатлар тузиш, хўжалик юритувчи субектлар орқали пул маблағларини нақдлаштириб, уларни уюшган гуруҳ аъзолари ўртасида тақсимлаш орқали моддий даромад орттириш мақсад қилгани айтилган[7].

Манбалар