Музюрак (инглизча: Фрозен) — 2013-йилда Wалт Дисней Пиcтурес томонидан ишланган 3Д форматли мусиқий ва фентези жанрларидаги компютер-анимацион филм.[3] Картина Дисней анимацион филмларининг 53чи тўлиқметражли филми бўлиб, филм ғояси Ҳанс Чристиан Андерсеннинг „Қор маликаси“ ҳикоясига асосланган ҳисобланади.[4] Филм воқеаларига кўра, Анна опаси Элсани (Қор маликаси) топиш илинжида, Кристофф ва унинг буғуси Свен билан бирга йўлга чиқишади.

Музюрак
Фрозен
Файл:Музюрак (2013 филм) постер.жпг
Филм постери
Режиссёр(лар)
  • Чрис Буcк
  • Женнифер Леэ
Продюсер(лар) Петер Дел Вечо
Ссенарий
муаллиф(лар)и
Женнифер Леэ
  • Чрис Буcк
  • Женнифер Леэ
  • Шане Моррис
Ролларда
Бастакор(лар)
  • Роберт Лопез
  • Кристен Андерсон-Лопез
  • Чристопҳе Беcк
Монтажёр(лар) Жефф Драҳеим
Студия
Дистрибютор Wалт Дисней Студиос
Мотион Пиcтурес
Давомийлик
Мамлакат AQSH bayrogʻi АҚСҲ
Тил инглизча
Бюджет $150 миллион[1][2]
Даромад $1,276 миллиард[2]
Кейинги филм Музюрак 2

Музюрак филмининг премераси Америка Қўшма Штатларида 22-ноябр 2013-йилда бўлиб ўтди.[5][6][7] Филм дунё бўйлаб $1.276 миллиард жамғарди. Филм АҚШ ва Канадада $400 миллион, Японияда эса $247 миллионни ташкил этадиган, жами $1.276 миллиард даромадига эга картина ҳисобланади. Шунга кўра, филм даромади бўйича 2013-йилнинг энг юқори даромадли филми, дунё миқёсида 13чи энг юқори даромадли филм, фақат анимацион филмлар миқёсида эса Қирол Шер филмидан кейин 2чи энг юқори даромадли анимацион филм саналади. Картина, шунингдек, аёл режиссорлик қилган энг даромадли филм ҳам ҳисобланади. Филм рўйхатни янгиламаганига қадар, бу рўйхатда Wарнер Брос. Пиcтурес томонидан ишланган Мўжизакор аёл филми турар эди.[8]

Сюжети

Аренделле маликаси Элса сеҳрли кучга эга бўлиб, бу куч унга муз ва қорни бошқариш ва яратишга имкон беради, кўпинча бу қобилиятни у синглиси Анна билан ўйнаш учун ишлатади. Элса тасодифан сеҳр-жоду билан Аннани жароҳатлаганидан сўнг, уларнинг ота-оналари — Қирол ва Қиролича, иккала фарзандлари — Элса ва Аннани Гранд Паббиэ бошчилигидаги троллар колониясига олиб боришади. У Аннани даволайди, бироқ Элсанинг сеҳргарлик қобилиятуни унутиши учун унинг хотираларини ўзгартиради. Гранд Паббиэ Элсани ўз кучларини бошқаришни ўрганиши кераклигини ва қўрқув унинг энг катта душмани бўлишини огоҳлантиради. Қирол ва Қиролича иккала опа-сингилларини ҳам қаср ичкарисида бир-бирлари билан учрашишга йўл қўйишмайди ва қал’а эшикларини ёпиб қўйишади. Синглисини тобора олдиндан айтиб бўлмайдиган кучлардан ҳимоя қилиш мақсадида бўлган Элса, Анна билан барча алоқаларни тўхтатади ва улар ўртасида зиддият пайдо бўлади. Опа-сингиллар ўспирин бўлганида, уларнинг ота-оналари бўрон пайтида денгизда йўқолган.

21 ёшга тўлганидан сўнг, Элса Аренделле қироличаси сифатида кийиниши керак. У қироллик фуқаролари унинг кучи тўғрисида билиб қолишидан ва ундан қўрқишларидан чўчийди. Қал’анинг дарвозалари кўп йиллар давомида илк бор бошқа қиролликлардан келадиган меҳмонлар ва маҳаллий аҳолига очилди. Меҳмонлар орасида ҳийла-найрангли Wеселтон герсоги ва жанубий ороллар шаҳзодаси Ҳанс ҳам бор. Ҳанс ва Анна бир қарашда бир-бирларини севиб қолишди. Анна ва Ҳанс, қасрда ўтказилаётган тантанали маросимда романтик алоқани ривожлантирадилар ва Ҳанс беихтиёр Аннага турмуш қуришни таклиф қилади, бироқ Элса, Анна ундан турмушга чиқишни сўраганда қарши чиқади. Хафа бўлиб, саросимага тушган Анна норозилик билдиради ҳамда Элсадан бундан нега қўрқиши ва изоляция сабабини тушунтиришини илтимос қилади. Ҳиссий танглик Элсани тасодифан меҳмонлар олдида ўз қобилиятларини ишга солишига олиб келади. Бу ҳодисадан сўнг, герсог томонидан йиртқич махлуқ деб аталган Элса, Шимолий тоғга қочиб кетади ва у ерда ниҳоят ўз кучини тан олади ва ҳаётини ўтказиш учун музли саройни барпо этади. Бу жараёнда унинг сеҳри беихтиёр, Аренделлени абадий қиш билан қамраб олади.

Анна Элсани топишга ва қишни тугатишга ундаш учун қасрдан чиқишга жур’ат этди ва Ҳансга вақтинча амалда ҳокимиятни топширди. Узоқ сафарга йўл олган Анна, адашиб, Wандеринг Оакенга тегишли дўконда материаллар йиғиб юрибди. У Кристофф исмли муз ёрувчи ва унинг буғуси — Свен билан учрашиб, тоққа чиқишга ёрдам беришини сўрайди, улар эса охир-оқибат рози бўлади. Бўрилар ҳужуми Кристоффнинг чанасини синишига олиб келади. Улар пиёда юриб, Элса томонидан билмаган ҳолда ҳаёт берилган қор одам — Олаф билан учрашишади ва у, ўзини сафларига қўшишни таклиф қилади. Бош тарафдан, Аннанинг оти, Аннасиз Аренделлега қайтиб келганда, Ҳанс Анна ва Элсани, герсогнинг аскарлари ҳамроҳлигида, Элсани ўлдириш бўйича махфий буйруқ билан топишга киришди.

Анна муз саройига етиб боргач, Элса билан учрашади. Анна Аренделлега нима бўлганини айтиб берганида, даҳшатга тушган Элса сеҳрини қандай бекор қилишни билмаслигини тан олади. Унинг қўрқуви унинг кучларини яна бир бор намоён бўлишига олиб келади ва у тасодифан Анна юрагини музлатиб, унга жиддий шикаст етказади. Кейин Элса Анна, Кристофф ва Олафни қувиб чиқарадиган Маршмаллоw номли улкан қор махлуқини яратади. Элса сеҳрининг Аннага таъсирини англаган Кристофф уни троллар, яъни уни асраб олган оиласи ёнига олиб боради. Аннани ҳолатини кўрган Гранд Паббиэ эса, сеҳрни фақат „чин муҳаббат“ бекор қилиши мумкинлигини, акси бўлса, Анна музлаб қолишини айтади.

Кристофф Аннани зудлик билам қасрга олиб бормоқчи, чунки Ҳанснинг чин муҳаббат тимсолида Аннадан олган бўсаси, уни қутқариши мумкин. Ҳанс ва унинг одамлари Элсанинг саройига етиб борадилар, улар Маршмаллоwни мағлуб этишади ва Элсани қўлга олишади. Кейин Анна Ҳанснинг ёнига етиб боради (бу пайтда, Ҳанс қасрга қайтган эди), бироқ у Аннадан бўса олиш ўрнига, аслида иккала опа-сингилни ҳам йўқ қилиш орқали Аренделле тахтини эгаллашни режалаштирганлигини айтади. Ҳанс Аннани ўлиши учун хонага қамаб қўяди. Кейин, Ҳанс Аннани ўлди деб ўйлаб, уни Элса ўлдирди, деб мулозимларга айтиш орқали ҳокимиятни қўлга киритади. У қиролича Элсани қатл этишни буюради, кейинчалик Элсанинг ҳибсхонадан қочиб қутулганини билиб олади.

Олаф Аннани озод қилади. Олаф Аннага, унга ошиқ бўлган Кристофф билан учрашишни айтиб, бўрон бўлаётган ташқарига чиқишга уринишади. Ҳанс Элсани ортидан таъқиб қилиб, унга „Аннани Элса ўлдирганлигини“ айтади, Элса буни эшитган заҳоти бўронни тўсатдан тўхтатди. Кейин, Анна Элсани ўлдирмоқчи бўлган Ҳансни кўрди; у Ҳансни тўхтатиб, Ҳанс тарафидан Элса томон бораётган қилични қўли билан тўхтатади, сабаби у музлаб қолган эди. Кейин Элса, ғамга ботиб, Аннани қучоқлайди, унинг Аннага бўлган муҳаббати, Аннанинг музлаган юрагини эритиб, ўз ҳолига қайтаради.

Муҳаббат унинг сеҳрини бошқариш учун калит эканлигини англаган Элса, қишни тугатади ва илиқ об-ҳаводан омон қолиш учун Олафга шахсий доимо қор ёғадиган булутча туҳфа этади. Ҳанс ҳибсга олинган ва хиёнат учун қиролликдан сургун қилинган, герсогнинг эса Аренделле билан савдо алоқалари узилган. Анна Кристоффга янги чана совға қилади ва иккаласи ҳам бир-бирларидан бўса олишади. Опа-сингиллар бирлашдилар ҳамда Элса бундан буёғига, қал’а эшикларини бошқа ёпмасликка ваъда берди.

Титрдан кейинги саҳнада, Маршмаллоw Элсанинг ташлаб юборилган тожини топади. Кейин Маршмаллоw тожни бошининг тепасига қўяди ва табассум қилади.

Овоз берганлар

Кристен Белл, Идина Мензел, Жонатҳан Грофф ва Жош Гад
18 ёшли қиз, Аренделле маликаси ва Элсанинг синглиси[9]
    • Ливвй Стубенрауч — 5 ёшли Анна[10]
    • Катиэ Лопез — 5 ёшли Анна (ашуласи)[11]
    • Агатҳа Леэ Монн — 9 ёшли Анна[12]
  • Идина Мензел — Элса:
21 ёшли Аренделле қироличаси ва Аннанинг опаси[9][13]
Троллар томонидан тарбия олган йигит, кейинчалик Аннанинг севгилиси ва Свеннинг (буғу) эгаси[17][18]
    • Тйреэ Броwн — 8-ёшли Кристофф[19]
  • Жош Гад — Олаф:
Элса ва Аннанинг болалигида ясалган ва ёзни орзу қилувчи кулгили қорбола[9][20][21]
Соутҳерн Ислес шаҳзодаси ва Аннанинг сохта севгилиси[17]
Троллар қироли[22]
Кристоффнинг трол онаси[24][25]
Баҳайбат қор махлуқи,[26] Элса барпо этган музли саройни қўриқлайди.
Анна ва Элсанинг отаси[25]
Анна ва Элсанинг онаси[27]

Манбалар

  1. ↑ Смитҳ, Градй. „Бох оффиcе превиэw: "Фрозен" реадй то сторм тҳе чарт, бут ит wон'т беат "Cатчинг Фире"“ (27-ноябр 2013-йил). 28-ноябр 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29-ноябр 2013-йил.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Фрозен (2013)“. Бох Оффиcе Можо. 12-август 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-август 2014-йил.
  3. ↑ „Диснейланд Ресорт Дебуц "Wорлд оф Cолор – Wинтер Дреамс," а Меррй Неw Спеcтаcулар фор 2013 Ҳолидай Сеасон“ (27-июл 2013-йил). 7-август 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-июл 2013-йил. „фром тҳе упcоминг Wалт Дисней Пиcтурес аниматед феатуре "Фрозен"“.
  4. ↑ „Арчивед cопй“. Тҳе Неw Ёрк Тимес. 6-январ 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-феврал 2017-йил.
  5. ↑ Лиу, Менг. „Дисней'с "Фрозен" Премиэре Турнс Л.А. Инто а Wинтер Wондерланд“ (19-ноябр 2013-йил). 23-ноябр 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-ноябр 2013-йил.
  6. ↑ Барнес, Броокс. „Бойс Дон'т Рун Аwай Фром Тҳесе Принcессес“ (1-декабр 2013-йил). 1-декабр 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-декабр 2013-йил.
  7. ↑ Зуcкерман, Эстҳер. „Ис "Фрозен" а Неw, Бона Фиде Дисней Cлассиc?“ (4-ноябр 2013-йил). 5-ноябр 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-ноябр 2013-йил.
  8. ↑ „"Wондер Wоман" Ис Ноw тҳе Топ Фемале-Ҳелмед Филм ат тҳе Доместиc Бох Оффиcе“ (деадлинк). Блог.wоменандҳоллйwоод.cом. 2017-йил 24-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-август 2017-йил.
  9. ↑ 9,0 9,1 9,2 Начман, Бретт. „Дисней Ин Дептҳ: Тҳе Футуре Оф Дисней Аниматион (Фрозен, Паперман, & Wреcк-Ит Ралпҳ) – А Реcап Оф Д23'с Дестинатион Д Эвент“ (16-август 2012-йил). Қаралди: 17-август 2012-йил.[унрелиабле соурcе]
  10. ↑ Тоти, Паула „Лоcал Гирл старс ин Дисней'с "Фрозен"“ (деадлинк). WКРC-ТВ Лоcал12.cом (10-декабр 2013-йил). 19-декабр 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-декабр 2013-йил.
  11. ↑ СcреэнСлам. „Фрозен: Сонгwритерс Кристен Андерсон-Лопез & Роберт Лопез Оффиcиал Мовиэ Интервиэw – ЁуТубе“ (Видео). ЁуТубе (31-октабр 2013-йил). 10-июн 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-январ 2014-йил.
  12. ↑ Wлосзcзйна, Сусан. „Wитҳ Фрозен, Диреcтор Женнифер Леэ Бреакс тҳе Иcе фор Wомен Диреcторс“ (26-ноябр 2013-йил). 8-феврал 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-январ 2014-йил.
  13. ↑ Брезниcан, Антҳонй. „Дисней'с "Фрозен": Кристен Белл анд Идина Мензел то воиcе аниматед тале“ (11-июн 2012-йил). 18-июн 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-июн 2013-йил.
  14. ↑ Cоверт, Cолин. „Дисней'с аниматед "Фрозен" ис преттй чилл“ (29-ноябр 2013-йил). 3-январ 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-январ 2014-йил.
  15. ↑ 15,0 15,1 „Фрозен(2013) – Cаст & Cреw“. 19-июл 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-январ 2014-йил.
  16. ↑ Леэ 2013, с. 10.
  17. ↑ 17,0 17,1 Алехандер, Брян. „"Фрозен" дефросц Кристен Белл'с Дисней дреамс“ (17-июн 2013-йил). 18-июн 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-июн 2013-йил.
  18. ↑ „Жонатҳан Грофф жоинс Дисней'с Фрозен Воиcе Cаст“ (19-декабр 2012-йил). 21-декабр 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-декабр 2012-йил.
  19. ↑ „Тйреэ Броwн“. НБC. 27-август 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-август 2015-йил.
  20. ↑ Сарто, Дан. „Осcар® Тоур СоCал Дай 2 Cонтинуэс ат Дисней Феатуре Аниматион“ (21-феврал 2013-йил). 8-март 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-феврал 2013-йил.
  21. ↑ 21,0 21,1 Снетикер, Марc. „Сантино Фонтана анд Жош Гад Жоин Дисней'с Фрозен, Старринг Жонатҳан Грофф & Идина Мензел“ (18-июн 2013-йил). 22-июн 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-июн 2013-йил.
  22. ↑ Дуралде, Алонсо. „"Фрозен" Ревиэw: Дисней'с Бест Аниматед Мусиcал Синcе "Беаутй анд тҳе Беаст"“. ТҳеWрап (3-ноябр 2013-йил). 5-ноябр 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 3-ноябр 2013-йил.
  23. ↑ „"Фрозен" Мовиэ Стиллс – Оакен (воиcед бй Чрис Wиллиамс)“ (11-июл 2013-йил). 15-июл 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-июл 2013-йил.
  24. ↑ Леэ 2013.
  25. ↑ 25,0 25,1 „Фрозен“. Бритиш Филм Институте. 3-декабр 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 30-ноябр 2013-йил.
  26. ↑ Гузман, Ренé „С.А. артист дреw он персонал эхпериэнcе фор 'Биг Ҳеро 6’ сcене“. эхпресснеwс.cом (11-ноябр 2014-йил). 13-декабр 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-декабр 2014-йил.
  27. ↑ „Ҳоw Wелл До Ёу Кноw... Фрозен?“. Дисней Инсидер (29-январ 2014-йил). 2-феврал 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 30-январ 2014-йил.

Қўшимча маълумот

Ҳаволалар