Мей, Мергуи — Андаман денгизидаги ороллар гуруҳи, Мянма қирғоқлари яқинида. Ҳиндихитой ярим орол марказий қисмидаги тоғ тизмаларининг сув остидаги давоми. Жами 800 дан ортиқ орол ва гранит қоялардан иборат бўлиб, майдони 3,5 минг км² чамасида. Ер юзаси тепалик ва паст тоғлардан иборат, энг баланд жойи 767 м. Тропик ўрмонлар билан қопланган, соҳил қисмида мангра ўрмонлари учрайди. Балиқ овланади, марварид йиғилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил