Mass
(Myozdan yoʻnaltirildi)
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Масс, Мёз (франсузча: Меусе) — Франсия, Белгия ва Нидерландиядаги дарё. Узунлиги 925 км, ҳавзасининг майдони 36 минг км². Арденна тоғларидан бошланиб, Ўрта Европа текислигидан оқади ва Рейн дарёси делтасининг жанубий тармоғига қуйилади. Қор ва ёмғир сувидан тўйинади. Ўртача сув сарфи 300-400 м³/сек. Қиш ва баҳорда тўлиб оқади. Юқори қисмидан бошлаб кема қатнайди, каналлар орқали Шелда, Сена, Рейн ва бошқа дарёлар билан боғланган. Масс бўйида Верден (Франсия), Намюр, Леж (Белгия), Маастрихт (Нидерландия) шаҳарлари жойлашган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |