Myusse Alfred de
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
МЙУССЕ (Муссет) Алфред де (1810.11.12 - Париж - 1857.2.5) -франсуз ёзувчиси. Франсия академияси аъзоси (1852-йилдан). Илк шеърий тўплами "Испан ва италян киссалари" (183О)да романтик мактаб дастури — адабиётни ҳаётга яқинлаштириш, ёрқин манзара ва сюжетлар, кучли эҳтирослар билан йўғрилган қахрамонлар образини яратиш ўз ифодасини топган. Севги ва рашк, хиёнат ва жазо бу тўпламга кирган достонлар мундарижасини ташкил этади. "Дудоқ ва жом" драматик достонида у озодликни куйлаб, ўзининг диний ҳурфикрлилигини намойиш этган. М.нинг ёлғизлик ғам-аламлари акс этган "Тунлар" туркум достонлари (1835—37) жаҳон романтик лирикасининг шоҳ намуналаридан ҳисобланади.
М.нинг илк песалари насрий йўл билан ёзилган ("Венеция туни", 1830; "Андреа дел Сарто", 1833; "Ишқ билан ҳазиллашиб бўлмайди", 1834). Машҳур песаларидан бири "Лоренсаччо" (1834)да муҳим ижтимоийсиёсий ғоялар олға сурилган.
М. ижодининг чўққиси "Аср фарзандининг тазарруси" (1836) романидир. Асарда Июл инқилобидан кейин тарих саҳнасига келган ёш авлоднинг умумлашма образи тасвир этилган. Ушбу роман жиддий муаммоларнинг кўтарганлиги ва руҳий таҳлилнинг теранлиги билан М.нинг бошқа асарларидан кескин ажралади.
М. ижодида Шарқ шеърияти таъсири ва Шарқ халқлари ҳаётидан олинган воқеалар тасвири муҳим ўрин эгаллайди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |