Янги иқтисодий сиёсат (русча: Новый экономический политика; НЭП) — совет давлатининг капитализмдан социализмга ўтиш даврида амалга оширган иқтисодий сиёсати, социализм йўлидаги муҳим босқич. Фуқаролар уруши давридаги иқтисодий сиёсатдан фарқ қилиб, янги деб аталган. Бу сиёсатнинг асосини В. И. Ленин ишлаб чиқди. НЕП коммунистик [партия]нинг 1921-йилда бўлиб ўтган ўнинчи сездида қабул қилинган. Бу сиёсат иқтисодиётнинг кўп тарзли бўлишини эътироф этди, эркин тижорат ва хусусий мулкни қонунлаштирди. Консессиялар бериш воситасида хорижий сармоянинг мамлакатга кириш йўли очилди. Майда тижоратчиларнинг катта армияси пайдо бўлди. Миллионлаб косиблар мамлакат истеъмол молларининг тўртдан уч қисмини ишлаб чиқара бошлади. Натижада ишчи ва деҳқонлар турмуши яхшиланди, дастлабки жиддий ижтимоий тадбирлар ҳаётга жорий этилди. Я.и.с. хўжаликни ривожлантириш муаммосини ярим-ёрти ҳал қиларди. Совет ҳокимияти барча йирик саноат, транспорт, банклар, ташқи савдо, ерни ўз қўлига олиб, хусусий сармояни чеклади ва тартибга солди, жамоавий секторни ўстириш ва мустаҳкамлашга зўр берди. Аммо бу жараёнлар узоқ давом этмади. Совет ҳукумати вақтинчалик чора сифатида қўллаган.

Адабиётлар

  1. Б. Т. Атаханов, М. Б. Исабаев ФУҚАРОЛИК ЖАМИЙАТИ ФАНИДАН АТАМАЛАР ЛУҒАТИ китобидан.