Қисқичбақасимон туманлик — Савр юлдуз туркумидаги Н00 1952 туманлиги. 1054-йилда араб, хитой ва япон олимлари кузатишган. Ўта янги юлдузлар чақнаши натижасида вужудга келган; унгача бўлган масофа 1700 парсек. Тўла нурланиш энергияси 1018эрг-с~’. Қисқичбақасимон туманликда анча тартибланган ва кучланиши 10~3эрстед магнит майдони мавжуд; унда толасимон қобиқ ва аморф ипсимон структуралардан иборат ички қисм фарқланади. Қобиқдаги температура 17000° К. Қобиқнинг нурланиш спектри олдий газ туманликларига ўхшаш бўлиб, ички қисмининг нурланиши радиотўлқинлар, кўзга кўринадиган, ултрабинаф-ша ва рентген тўлқинларда кузатилади. Бу қисмнинг ипсимон структуралари релятивистик (энергиялари 10’ эрг дан зиёд) электронлар оқимларидан иборат. Бундай юқори энергиялар манбаи Қисқичбақасимон туманлик марказига яқин жойлашган ўта янги юлдузнинг қолдиғи бўлган нейтрон юлдуз бўлиб, бу юлдуз даври 0,033 сек га тенг 1УР 0532 номерли пулсардир. Қисқичбақасимон туманлик унга нисбатан радиал йўналишда кенгаймоқда.