Nabati
Набатий- тарихан наждий номи билан ҳам танилган, Арабистон ярим оролининг араб навларидан келиб чиққан халқ араб шеъриятидир. Адабий араб тилининг классик қоидаларига кўра ёзилган ше'рлардан фарқли равишдадир.
“Халқ ше’рияти” ва “бадавий ше’рияти” номи остида ҳам машҳур бўлган наботий ше'рияти узоқ йиллик тарихга эга бўлиб, ўрта аср машҳур тарихчиси Ибн Халдун томонидан илк бор 1377 йилда нашр этилган “ Муқаддима ” асарида наботий шаклига оид кўплаб мисоллар келтирган
Наботий ше’рияти асрларга бориб тақаладиган узоқ тарихга эга. Бадавий шоирлар ушбу жанрнинг тузилиши, мавзуи, мезони ва қофияси жиҳатидан Имру’л Қайс ва бошқа исломгача бўлган кўплаб шоирлар ижодига ўхшаш байтларни учратишиз мумкин. Бу қасидалар асрлар давомида мумтоз ше'рият мезонини белгилаб берди. Э'тиборга лойиқ жиҳати шундаки, яқин кунларгача саводсиз бўлган бадавий сан'ат усталари томонидан яратилган ше'рларнинг руҳи ва тили билан бу мисолларга яқин бўлиб келган. Таниқли тарихий наботий шоирлар қаторига 16-асрда Рас ал-Хаймада яшаб ижод қилган ва бугунги кунгача ҳам ижоди шеъриятга таъсир кўрсата оладиган даражада машҳур шоир Ибн Даҳер киради. Форс кўрфази минтақасида "Набатий шоирлар шаҳзодаси" номи билан машҳур бўлган Ибн Ли'бун (1790-1831) ҳам минтақадаги бошқа шоирлар билан ёзишмалар олиб борган ва унинг ижоди кўплаб ан'анавий машҳур куйларга олиб келган. Арабистонда.
Набати узоқ вақтдан бери эшитиш ан'анаси бўлган ва тадқиқотчилар 20 000 ше'рни ёдлай олиш қобилятига эга бадавий шоирларга дуч келишган.
Минтақанинг кундалик ҳаётида муҳим маданий элеменлардан бири бўлган уруш э'лон қилиш, тинчлик ўрнатиш ва қабила низоларини ҳал қилиш учун кенг фойдаланилган. Бу фақатгина Арабистонга хос бўлган жиҳати ҳисобланади. Шакл нафақат минтақавий маданиятнинг, балки 20-асргача бўлган ўзаро мулоқотлларнинг асосий элементи бўлган, лекин,нефт топилганидан кейин минтақанинг ривожланиши билан тўхтаб қолган. У сезиларли даражада уйғониш давридан баҳраманд бўлди ва ҳозирда ше'рият ва қўшиқнинг машҳур воситаси сифатида кенг қўлланади. Айниқса Оиша бинт Халифа Ал Сувайдий (Фатат Ал Араб номи билан танилган) каби амалиётчилар машҳур шахсларга айланган.
Этимология
Набатий атамаси Арабистоннинг шимоли-ғарбий қисмида пайдо бўлгани ва Петра шаҳрининг маданий маркази бўлган араб қироллиги Набатий сивилизациясидан олинган деб ҳисобланади.
Бирлашган Араб Амирликларида
ХХ аср- дунёнинг бу вақтида муҳим аҳамият касб этган биринчи классик араб шоирлари орасида Муборак Ал Оқайли (1880–1954), Салем бин Али Ал Овайс (1887–1959) ва Аҳмад бин Сулайим (1905–1976) лар бор эди.. Салем бин Али Ал Овайс Шаржа ва Ажман ўртасидаги Ал-Ҳеэра қишлоғида дунёга келган. Арабистонда муҳим ва машҳур бўлган яна учта шоир мавжуд. Булар: Халфан Мусабоҳ (1923–1946), Шаржанинг собиқ ҳукмдори Шайх Сақр Ал Қосимий (1925–1993) ва Султон бин Али Ал Овайс (1925–2000). Ҳеэра гуруҳи номи билан машҳур бўлган ва ижод қилган бу уч шоир Шаржадаги Ал-Ҳеэра қишлоғида туг'илиб о'сган ва яқин дўст бўлишган.
Миллионнинг шоири номи билан машҳур бўлган энг йирик набатий ше'рият танловларидан бири 2006 йилдан бери Бирлашган Араб Амирликларида йилига икки марта ўтказилиб келинади ва реалити-шоу сифатида эфирга узатилиб келинмоқда. БААнинг биринчи Набати академияси 2008 йилда ташкил этилган.
Манбаалар
Қўшимча ўқиш
- Баилей, Cлинтон. Бедоуин Поэтрй фром Синаи анд тҳе Негев: Миррор оф а Cултуре. Охфорд Университй Пресс, 1991.
- Ҳолес, Cливе. Тҳе Набати Поэтрй оф тҳе Унитед Араб Эмиратес: Селеcтед Поэмс, Аннотатед анд Транслатед инто Энглиш. Итҳиcа Пресс, 2011.
- Соwаян, Саад А.. Набати Поэтрй, тҳе Орал Поэтрй оф Арабиа. Университй оф Cалифорниа Пресс, 1985. ИСБН 978-0520048829. Қаралди: 2019-йил 27-декабр.