Nabi
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
„Наби“ ёки „набидлар “ — 1890—1905-йилларда Парижда ижод қилган рассомлар гуруҳи; П. Серюзе, М. Дени, К. Руссел, П. Боннар, Э. Вюйяр, А. Маёл ва бошқа П. Гоген ва Понт-Авене мактаби таъсирида бўлган Набилар „модерн“ услубининг ўзига хос турини яратдилар. Уларнинг ижодига адабий символизмга яқинлик, рангнинг ҳукмронлиги, шаклнинг умумлашма безаги, майин мусиқий ритм, франсуз санъати, япон гравюраси ва италян примитивини услублаштириш хос. Серюзе, Дени, Руссел асарларига диний мистик кайфият хос бўлса, Боннар, Вюйяр ва бошқаларнинг асарлари нозик лирик образ қурилиши билан ажралиб туради. Набилар маҳобатли рангтасвир, графика, амалий безак санъатига мурожаат қилдилар (гилам, витраж, мебел учун эскизлар)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |